Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Бошли навлар ўсимлик марказида бош шаклланиши билан қирқиб олинади. 
Пишганлик даражаси бошнинг юқорисини кафт билан енгил босиб кўрилиб 
аниқланади. Бошини қўл билан сиқиб кўриб бўлмайди, бунда барглар шикастла-
нади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
74
• Пишиб ўта бошлаган ўсимликларда поя чўзила бошлайди. Бундай ўсимликлар 
дарҳол қирқиб олинади ва истеъмолга чиқарилади. Поялаб кетган ўсимликлар 
ташлаб юборилади.
Салат одатда тонгда, ҳали шудринг кўтарилмасидан узилади. Ўсимлик илдизи би-
лан суғуриб олинади, илдизи ва пастки барглари қирқилиб компост тайёрлашга 
ташланади.
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Салатни истеъмолга тайёрлаш мураккаб эмас, аммо унинг ўзига хос нозик томо-
ни бор. Барча пазандалар салат баргларини яхшилаб ювиш лозимлигини билиша-
ди, аммо кўпчилик ювгандан сўнг уни қуритиб олишни унутиб қўйишади ёки бунга 
эътибор беришмайди. Ҳўл баргларни бироз сирқтириб қўйиш ёки сочиқда артиб 
олиш мумкин. Майда барглар бутунлигича қолдирилади, йириклари қўлда бўли-
нади. Бош ўртасини, агар унда ҳашаротлар бўлмаса, ювмаслик ҳам мумкин; уни 
иккига ёки бир неча қисмларга бўлиб қирқилади, бунда алоҳида баргларга ажра-
тилмайди. Агар ювилиб, сўнг қуритилган салатни 30 дақиқа совитгичга қўйилса, у 
карсилдоқ бўлиб қолади. Салат барглари бодринг, редиска, помидор ва бошқалар 
билан биргаликда тортилади; бошли салатни йирик бўлакча қилиб кесиб, уни соус 
билан тортиш мумкин.
САҚЛАШ УСУЛИ: Салат ювилмаган ҳолатда совитгичларда полиэтилен халтача-
ларга солиниб 3 (бўш бошли навлар) ёки 5 кунгача (тиғиз бошли навлар) сақланади.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Салат одатда янгилигича истеъмол қилинади, аммо ҳосил 
кўп бўлиб, уни дарҳол ишлатиб юбориш зарур бўлиб қолса, уни горох, пиёз ва би-
роз сариёғ солиниб, тузлаб қўйиш мумкин. Салатни ўсимлик мойида енгил қову-
риб олиш, ундан дўлмалар тайёрлаш, шўрва ва бошқа кўпгина тансиқ таомлар ҳо-
зирлаш мумкин (бу тўғрисида пазандачилик қўлланмаларида кўплаб маълумотлар 
келтирилган).
НАВЛАР
Республикамиз ҳудудларида етиштириш учун салатнинг асосан иккита нави тав-
сия этилган ва давлат реестрига киритилган. Реестрдан ташқари кўпгина хорижий 
навларни халқимиз ўз томорқаларида муваффақият билан етиштириб келмоқда. 
Уларнинг айримлари ҳозирги кунда Давлат Нав Синаш шахобчаларида синовдан 
ўтказилмоқда.
КОХ-ШОХ. Барглари ўртача катталикда, силлиқ, қирралари майда тишли. Ка-
саллик ва зараркунандаларга чидамли. Ўсув даври униб чиққандан техник пишиб 
етилгунча 54 кун.
КРУПНОКОЧАННЫЙ. Барглари ўртача катталикда, узунлиги 16 см, юзаси қаба-
риқли, қирралари майда тишли, тўлқинли. Карамбоши юмалоқ, юмшоқ, вазни ўрта-
ча 0,28–0,35 г. Ўсув даври техник пишиб етилгунча 58 кун.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
75
МУАММОЛАР
Очиқ ерда салат етиштириш жуда ҳам осон, фақатгина унинг агротехник тала-
бларига тўғри риоя этиш лозим. Экинлар тупроқ зараркунандалари, шиллиққуртлар 
ва қушлардан ҳимоя қилинади. Совуқ ва серёғин об-ҳаво шароитида ўсимликлар 
сохта ун-шудринг ва кулранг чириш касалликлари билан зарарланиши мумкин. 
Ўсимликнинг ўсишдан тўхтаб қолишига умуман йўл қўйиб бўлмайди. Иссиқхона 
шароитида касалликлар янада кўпроқ хавф солади. Аммо талаб даражасида пар-
варишлаш билан бу муаммоларни енгил бартараф этиш мумкин.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling