20. ВЕРТИЦИЛЛЁЗ СЎЛИШ
Дастлаб пастки барглар сарғаяди, секин-аста барча барглар рангини
йўқота бошлайди, сўлийди ва қуриб қолади. Поя ичида ўзига хос қўнғир
йўл-йўллар ҳосил бўлади. Касалликка айниқса нам ва салқин об-ҳаво ша-
роитида ёш ўсимликлар кўпроқ чалинади.
Курашиш усули: Иссиқхоналарда етарлича иссиқ ҳарорат ва намлик ушла-
нади. Зарур ҳолларда ўсимликлар сояланади, тупроқнинг ортиқча намла-
нишининг олди олинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кўчатлар стерилланган тупроқ ёки компостда
етиштирилади.
19. ПОЯ АСОСИНИНГ ЧИРИШИ
Бактериал касаллик бўлиб, у юмшоқ чириш, бодрингларнинг “оёқ чириши”,
“рак” каби номлар билан ҳам аталади. Касаллик иссиқхона бодрингларини
зарарлайди, поя асоси чириб, барглар сўлийди; баъзан ўсимлик нобуд бўлади.
Курашиш усули: Поянинг касалланган қисмига олтингугурт чангланади, ўсим-
лик нам торф солинган ҳолда чопиқ қилиб чиқилади (торф зарарланган жой-
ни кўмиб туриши лозим). Кучли касалланган ўсимликлар йўқ қилинади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Суғориш эҳтиёткорлик билан амалга оширилади,
тупроқ ортиқча намланиб кетмаслиги ҳамда сув пояга тушмаслиги лозим.
ҚУРИБ ҚОЛУВЧИ
ДОҒЛАР
САРҒАЙГАН БАРГЛАР
БУРИШГАН ПОЯЛАР
21. ЎРГИМЧАККАНА
Барглар ва пояларда ипаксимон ўр-
гимчак ини пайдо бўлади. Барглар
доғлар билан қопланади, рангини
йўқотади, уларнинг остки сатҳида
жуда майда яшил ёки қизил кана-
ларни кўриш мумкин. Ўсимликнинг
ўсиши сусаяди, поялар ингичка ва
нимжон бўлиб қолади.
Курашиш усули: Зарарланишнинг
дастлабки белгиларидаёқ ўсимли-
кларга деррис ёки малатион пурка-
лади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Иссиқхо-
наларда етарлича юқори ҳаво намли-
ги ушланади.
22. УН ШУДРИНГ
Барглар ва пояларда оқ унсимон
ғубор пайдо бўлади. Касаллик ёпиқ
усулдаги бодрингларни, иссиқ ва
қуруқ ёзда очиқ ердаги бодрин-
гларни ҳам зарарлайди. Касал-
ликнинг тарқалишига тупроқнинг
қуриб кетиши ва ҳавонинг юқори
намлиги кенг имконият очади.
Do'stlaringiz bilan baham: |