Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Иссиқ об-ҳавода ёмон ўсади
Уруғ сепилгандан майсалар униб 
чиққунча бўлган вақт
6–8 кун
1 гр. даги уруғларнинг ўртача сони
715 та
1 м узунликдаги қатордан олинадиган 
ўртача ҳосил
4–8 бош
Уруғ унувчанлигининг сақланиш даври
3 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб 
олишгача бўлган вақт
7–10 ҳафта (бошли навлар)
5–7 ҳафта (баргли навлар)
Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари
Етиштириш жуда қулай. Жуда эртаги 
навларини етиштириш бирмунча қийин
ТУПРОҚ
• Тупроқ гумусга бой ва муҳити нордон бўлмаслиги, шунингдек, салатнинг бутун 
ўсув даври мобайнида нам ҳолатда бўлиши лозим.
• Эртапишар ва кечпишар навлар қуёшли ёки енгил сояланувчи майдонларга 
экилади. Тупроқ кузда тайёрланади, чопиқ билан биргаликда тупроққа хаскаш 
билан ишлов берилиб майда кесакли кўринишга келтирилади ва комплекс ми-
нерал ўғитлар солинади. Тупроқ зараркунандалари билан зарарланган майдон-
ларга примифос-метил солинади.
• Республикамизнинг иссиқ жанубий вилоятларида эртаги навларни тўғри-
дан-тўғри очиқ майдонга, қуёшли, шамолдан ҳимояланган ва яхши зовурланган 
тупроқларга экиш мумкин.
ЭКИШ
• Кўчатли усулда уруғлар иккитадан торф-чириндили тувакларга экилади. Кучсиз 
ўсимликлар кейинчалик олиб ташланади. Экиш олдидан кўчатлар чиниқтирила-
ди.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
73
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Ўрта ва кечпишар навлар: уруғи 
апрел бошида сепилади. Эртаги 
ҳосил олиш учун уруғлар март 
бошида яшикларга сепилиб 
апрелда ерга ўтқазилади.
Уруғни 
экиш
Ҳосилни 
йиғиб 
олиш
Кечки навлар: июль ойида очиқ 
ерга сепилади. Заруратга кўра 
кузда плёнка остига олинади.
Уруғни 
экиш
Ҳосилни 
йиғиб 
олиш
Қишки навлар: иссиқхоналарда 
60 дан паст бўлмаган ҳароратда 
етиштирилади. Уруғлар октябрда 
яшикларга сепилиб биринчи 
чинбарг чиқаргач иссиқхонага 
ўтқазилади.
Уруғни 
экиш
Ҳосилни 
йиғиб 
олиш
Жуда эрта етиштириладиган 
навлар: қиш юмшоқ келадиган 
иссиқ иқлимли жанубий вилоят-
ларда қишга чидамли нав уруғла-
ри сентябрда очиқ ерга экилади. 
Октябрда ягоналаниб қишга қол-
дирилади. Ҳосил апрель ойида 
пишиб етилади
Уруғни 
экиш
Ҳосилни 
йиғиб 
олиш
ПАРВАРИШЛАШ
• Майсалар чинбарг чиқаргач ягоналаб чиқилади; экинларнинг қалин бўлишига 
рухсат этилмайди. Ягоналашдан сўнг экинлар суғорилади. Заруратга кўра ягона-
лаш кейинчалик яна такрорланади (майсалараро масофа 20–25 см бўлгунча).
• Ягоналашда суғуриб олинган кўчатларни пастки баргларини тупроққа кўмиб 
юбормаган ҳолда саёзроқ қилиб қайта ўтқазиш мумкин.
• Кўчатлар атрофига шиллиққуртларга қарши қумалоқлар сепиб чиқилади, майса-
лар қушлардан ҳимояланади, тупроқ мунтазам юмшатиб турилади.
• Очиқ ерга экилган экинлар мўл, ёпиқ ердагилар ўртача суғорилади.
• Иссиқхона ва парниклар имкон қадар тез-тез шамоллатиб турилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling