Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

Огоҳлантирувчи чоралар: За-
рарланган майдонда олти ойгача 
бодринг етиштирилмайди.
ИЛДИЗЛАРНИНГ ЗАРАРЛАНИШИ 


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
68
7. ГУММОЗ
Жиддий касаллик бўлиб, юқо-
ри ҳарорат ва юқори намлик 
шароитида зарарлайди. Касал-
ланган меваларда ярачалар 
ҳосил бўлади, улардан тиниқ 
сариқ рангли шира ажралади 
ва кейинчалик усти қорамтир 
моғор билан қопланади.
Курашиш усули: Касалланган 
мевалар ёқиб юборилади. Ис-
сиқхо-
наларда ҳарорат кўтарилиб 
намлик пасайтирилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Иссиқхона ва пар-
никларда ҳарорат жуда пасайиб кетмаслиги на-
зорат қилиб турилади; иссиқхона ва парниклар 
мунтазам шамоллатилади.
6. КУЛРАНГ ЧИРИШ
Мевалар момиқ кулранг моғор 
билан қопланади; касаллик 
кўпинча пояни ҳам зарарлай-
ди. Ёғингарчилик кўп бўлган 
ёзларда касаллик очиқ ерда-
ги бодринг ҳосилига жиддий 
хавф солиши мумкин, ҳаво-
нинг нисбий намлиги юқори 
бўлганда ёпиқ ердаги бодрин-
гларни зарарлайди.
Курашиш усули: Касалланган 
мевалар ва барглар қирқиб
олиниб ёқиб юборилади. Ка-
салликнинг биринчи белгила-
рида ўсимликларга карбендазим пуркалади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Тупроқни ортиқча 
намланишига йўл қўймаслик керак. Ўсимликларга 
карбендазим пуркалади.
ЗАРАРЛАНГАН МЕВАЛАР
9. АНТРАКНОЗ
Мева учи атрофида оч яшил ярачалар ҳосил бўлади, тез орада улар моғор билан қо-
планади, пушти рангга киради, сўнгра қораяди ва уларда унсимон ғубор ҳосил бўлади. 
Касаллик ривожлана бориши билан касалланган мевалар сарғаяди ва нобуд бўлади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. Касалланган мевалар олиб ташланади, ўсимликларга бир 
ҳафтада бир марта олтингугурт чанглатиб чиқилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling