Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги
Download 3.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Томорқа сабзавотчилиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- САҚЛАШ УСУЛИ
ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Мевалар яшиллигида жуда йирик бўлиб кетишига йўл қўйилмаган ҳолда мунта- зам узиб турилади. Бу эса ўсимликнинг ҳосил бериш даврининг узайишига им- Cабзавотлар ва уларни етиштириш 65 кон беради. • Узун мевали навларда мевалар 15–20 см узунликда, калта мевали навларда ме- валар 10 см узунликда узилади. • Мевалар қўлда юлинмайди, балки ўткир пичоқ ёрдамида қирқиб олинади. Ўсим- ликларни яхши парваришлаб, ҳосилни мунтазам узиб турилса, бодрингдан ав- густ ойи охиригача ҳосил олиш мумкин. КАЛЕНДАРЬ Январь Февраль Мар т Апре ль Май Июнь Ию ль Авгу ст Сентябрь Октябрь Ноябрь Д екабрь Уруғни экиш (очиқ майдонга) Уруғни экиш (плёнка остига) Ҳосилни йиғиб олиш ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ Барра бодринглар хомлигича истеъмол қилинади. Бодрингни майда тўғраб тур- ли салатларга ишлатиш мумкин. Халқимизда бодринг тузламалари ва маринадла- ри жуда ҳам машҳур. Унинг помидор, пиёз ва райҳон билан биргаликда тайёрлан- ган салати миллий таом – палов билан биргаликда дастурхонга тортилади. Ҳозирги кунда халқимизда йилдан-йилга кенг тарқалиб бораётган хорижий таомлар яъни турли бутербродларни парракланган бодринг билан тортиш анъанавий тус ол- моқда. Ёзда бодрингни жуда майда тўғралган ҳолда айронга аралаштириб, чанқов- бости ичимлик тайёрлаш ҳам мумкин. САҚЛАШ УСУЛИ: Бодрингни ёпиқ полиэтилен халтачаларга жойлаб совитгичлар- да бир ҳафтагача сақлаш мумкин. ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Бодринг йирик ҳажмли идишларда тузланади. Бунинг учун яхши ювилган бодринг мевалари бочкаларга жойланади ва устига тузли сув (на- макоб) қуйилади. Олча ёки қора смородина барги, қуритилган укроп, саримсоқ, эстрагон каби зираворлар қўшилиб ёпиқ ҳолатда салқин жойларда сақланади. Туз- ламалар 20–25 кунда тайёр бўла бошлайди. Бодринг маринадлари. Бодринглар яхшилаб ювилади, банди қирқиб ташланади. Идишларга жойланиб устига ош тузи сепилиб бир кеча-кундуз қолдирилади. Сўн- гра яхшилаб ювилиб шиша банкаларга жойлаб чиқилади ва қайноқ маринад суви билан тўлдирилади. Ҳар бир банкага 1 чой қошиқ укроп уруғи қўшилиб, герметик ёпилади. Маринадлар 2 ой ўтгач тайёр бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling