Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ЎСИМЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Экиш олдидан уруғларни бир кеча ивитиб қўйинг
Уруғ экилгандан майсалар униб чиққунча 
бўлган вақт
4–5 кун
1 та ўсимликнинг ўртача ҳосили
12–15 та мева
Уруғ унувчанлигининг сақланиш даври
6 йил
Уруғ экилгандан ҳосилни йиғиб олишгача 
бўлган вақт
8-12 ҳафта
Ўсимликнинг ўзига хос хусусиятлари
Тупроқни тўғри тайёрлаш, мунтазам 
суғориш ва озиқлантиришни талаб 
этади.
ТУПРОҚ
• Очиқ далада ўстириладиган бодринглар иссиқсевар ва нозик ўсимликлардир, 
улар қуёшли ва шамолдан ҳимояланган жойларга экилади.
• Тупроқ яхши зовурланган ҳамда унумдор бўлиши лозим. Органик моддаларга 
бой, енгил ва юмшоқ тупроқларда бодринг жуда яхши ривожланади. Шўрланган 
ерларда бодринг етиштириб бўлмайди.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
64
ЭКИШ
• Юқоридаги чизмада қўш қаторлаб экиш усули кўрсатилган бўлиб, бунда бир қўш 
қатор маркази билан иккинчи жуфт қўш қатор марказигача бўлган масофа 210–
240 см бўлиши лозим.
• Ҳар бир уя марказига 2 см чуқурликда 2-3 тадан уруғ экиб чиқилади. Совуқ 
об-ҳаво шароитида уялар юзасини плёнка билан ёпиб чиқиш ҳам мумкин.
• Бодрингни чириндили тувакчаларда ўстирилган кўчатидан ҳам экиш мумкин. Бу 
усул бодрингдан анча эрта ҳосил олиш имконини беради. Бунинг учун уруғ экил-
ган тувакчалар 18–230 ҳароратда ёпиқ иншоотларда сақланади. Очиқ далага 
экишдан олдин кўчатлар чиниқтирилади. Кўчатларни экишда уларнинг илдизи-
ни шикастлаб қўймасликка жиддий эътибор бериш лозим. Кўчатлар ўтқазилгач 
суғорилади.
ПАРВАРИШЛАШ
• Майсалар униб чиққач, уяда битта бақувват ўсимлик қолдирилиб ягоналаб чиқи-
лади. Ягоналашда майсаларни суғуриб олишга рухсат этилмайди, балки қайчи 
билан қирқиб чиқилади.
• Ўсимликлар 6-7 та чинбарг чиқаргач чилпиб чиқилади, шунда ўсимликлар кучли 
ўсувчи ён шохлар ҳосил қилади. Поялар қўшқатор марказидан қочирма усул-
да ер бағирлаб таралади ёки таянч тўрларга йўналтирилади. Гулламайдиган ён 
шохлар еттинчи барг устидан чилпиб ташланади.
• Тупроқ нам ҳолатда сақланади. Суғориш илдиз остидан амалга оширилади, суғо-
риш сувларининг поя ёки баргларга тегиб оқишига рухсат этилмайди.
• Биринчи ҳосил нишоналари кўрина бошлаши билан ўсимликлар суюқ ўғитлар 
билан озиқлантирилади.
Эркак гуллар юлиб ташланмайди, улар оналик гулларни чанглатиш учун жуда 
зарур.
• Маълумки бодринг ҳашаротлар ёрдамида чангланади, шу боис экин майдони 
яқинига асалари уясини ўрнатиш жуда яхши натижа беради.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling