Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
Бодринг мевалари тайёр бўлганлигига қараб мунтазам узилади. Мевалар қирқиб 
олинади, юлиб олишга рухсат этилмайди. Агар пояда битта бўлса ҳам мева уруғ 
учун қолдирилса, мевалар тугилишдан тўхтайди.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
61
НАВЛАР
НАВБАҲОР F1. Ўртапишар дурагай, ўсув даври меваси техник пишиб етилгун-
ча 50–55 кун. Мева шакли цилиндрсимон, узунлиги 10-12 см, диаметри 3,5–4 см, 
тўқ яшил, жилоли. Асалари ёрдамида чангланади. Меваси жуда чиройли, палагида 
сарғаймайди.
ТошДАУ-70. Ўртапишар дурагай, ўсув даври техник пишиб етилгунча 51 кун. 
Мева шакли цилиндрсимон, учи овалсимон, узунлиги 10–12 см. Оталик гули кам, 
шу боис чанглатувчи нав билан экиш керак.
СЕРСУВ 14. Ўртапишар нав, ўсув даври биринчи теримгача 56–60 кун. Мева 
шакли цилиндрсимон, узунлиги 12–15 см. Оталик гули кам, чанглатувчи нав билан 
экиш керак.
ОРЗУ F1. Эртапишар Голландия дурагайи, уруғи униб чиққач 45 кунда пишади. 
Меваси цилиндрсимон, узунлиги 10–12 см. Жуда ҳосилдор истиқболли дурагай. 
Очиқ усулда ҳам, ёпиқ усулда ҳам етиштирилади. 
СЕРАЙ F1. Эртапишар Голландия дурагайи, уруғи униб чиққач 45 кунда пишади. 
Мевасининг узунлиги 17–22 см, шакли цилиндрсимон, ҳосилдорлиги жуда юқори.
ПАССАНДРА F1. Эртапишар Голландия дурагайи, мевалари уруғи униб чиққач 67 
кунда пишади. Мевасининг шакли цилиндрсимон, узунлиги 15–17 см, юзаси сил-
лиқ, бироз ғадир-будир. Нав ун шудринг касаллигига чидамли. 
ЭЛИЗА F1. Эртапишар Голландия дурагайи, уруғи униб чиққач 68 кунда етила 
бошлайди. Мевалари цилиндрсимон, узунлиги 15–17 см. Касалликларга чидамли, 
ҳосилдор. 
Агар сизнинг томорқангизда иссиқхона бўлмаса, унда тузилиши содда иссиқхона-
лардан бирини, масалан Хитой иссиқхонасини 1 сотих майдонда осонлик билан 

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling