Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ОЛА-ЧИПОР БАРГЛАР
2. МЕВА ТУГМАСЛИК
Қовоқ ва сабзавот қовоқчалари жуда тез-тез гуллайди, аммо мева тугмайди. Бу кўпинча ушбу гулларни 
чанглантирувчи ҳашаротларнинг етишмаслигидан келиб чиқади. Бундай ҳолатларда сунъий чангланти-
ришга киришилади. Ҳар бир ўсимликда 2-3 тадан урғочи гул (урғочи гул тагида тугунчаси борлиги билан 
фарқланади) эркак гул ёрдамида чанглантириб чиқилади. Бунинг учун эркак гул олиниб унинг чангдон-
лари урғочи гулнинг оналик тумшуқчасига оҳисталик билан тегизилади. Чанглантириш қуруқ об-ҳаво 
шароитида эрталаб бажарилиши мақсадга мувофиқдир. Ўсимлик атрофидаги тупроқ эса нам ҳолатда 
ушланади.
3. ПАСТ ҲОСИЛДОРЛИК
Ёпиқ усулда етиштириладиган бодринглар баъзан биринчи ҳосил йиғиб олинганидан сўнг мева тугишдан 
тўхтайди. Бу муаммони қуйидаги тадбирларга амал қилган ҳолда осонлик билан ҳал этиш мумкин. Би-
ринчи мевалар ҳали жуда майдалигида териб олинади. Илдизларнинг фаол ривожланишини таъминлаш 
учун ўсимлик атрофи мулчаланади. Икки ҳафтада бир марта бодринглар помидор учун чиқарилган ўғит-
лар билан озиқлантирилади. Меваларнинг пояда пишиб қолишига йўл қўймаган ҳолда мунтазам териб 
турилади, акс ҳолда ўсимлик гуллашдан тўхтайди.
5. ИЛДИЗ ЧИРИШИ
Айрим замбуруғлар илдиз касал-
ликларини келтириб чиқаради, 
буларнинг ичида энг хавфлиси 
илдиз чиришидир. Илдиз қорая-
ди ва ўсимлик нобуд бўлади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. 
Нобуд бўлган ўсимликлар ёқиб 
юборилади.
Огоҳлантирувчи чоралар: Кў-
чатлар стерилланган компостда 
ўстирилади, бунда тупроқнинг 
совиб кетиши ва ҳаддан ташқа-
ри намланиб кетишига йўл қўй-
илмайди.
4. СИМҚУРТ
Симқуртлар очиқ усулда ҳам 
бодрингни шикастлайди. Илдиз-
ларда шишлар ҳосил бўлади, 
барглар рангсизланиб қолади.
Курашиш усули: Мавжуд эмас. 
Сўлиган ўсимликлар қазиб оли-
нади ва йўқотилади.

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling