Тошкент давлат аграр университети томорқа сабзавотчилиги


Download 3.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/160
Sana08.11.2023
Hajmi3.77 Mb.
#1756897
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   160
Bog'liq
Томорқа сабзавотчилиги (1)

ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШ
• Мевалар яшиллигида жуда йирик бўлиб кетишига йўл қўйилмаган ҳолда мунта-
зам узиб турилади. Бу эса ўсимликнинг ҳосил бериш даврининг узайишига им-


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
65
кон беради.
• Узун мевали навларда мевалар 15–20 см узунликда, калта мевали навларда ме-
валар 10 см узунликда узилади.
• Мевалар қўлда юлинмайди, балки ўткир пичоқ ёрдамида қирқиб олинади. Ўсим-
ликларни яхши парваришлаб, ҳосилни мунтазам узиб турилса, бодрингдан ав-
густ ойи охиригача ҳосил олиш мумкин.
КАЛЕНДАРЬ
Январь
Февраль
Мар
т
Апре
ль
Май
Июнь
Ию
ль
Авгу
ст
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Д
екабрь
Уруғни экиш (очиқ 
майдонга)
Уруғни экиш (плёнка 
остига)
Ҳосилни йиғиб олиш
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Барра бодринглар хомлигича истеъмол қилинади. Бодрингни майда тўғраб тур-
ли салатларга ишлатиш мумкин. Халқимизда бодринг тузламалари ва маринадла-
ри жуда ҳам машҳур. Унинг помидор, пиёз ва райҳон билан биргаликда тайёрлан-
ган салати миллий таом – палов билан биргаликда дастурхонга тортилади. Ҳозирги 
кунда халқимизда йилдан-йилга кенг тарқалиб бораётган хорижий таомлар яъни 
турли бутербродларни парракланган бодринг билан тортиш анъанавий тус ол-
моқда. Ёзда бодрингни жуда майда тўғралган ҳолда айронга аралаштириб, чанқов-
бости ичимлик тайёрлаш ҳам мумкин.
САҚЛАШ УСУЛИ: Бодрингни ёпиқ полиэтилен халтачаларга жойлаб совитгичлар-
да бир ҳафтагача сақлаш мумкин.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: Бодринг йирик ҳажмли идишларда тузланади. Бунинг учун 
яхши ювилган бодринг мевалари бочкаларга жойланади ва устига тузли сув (на-
макоб) қуйилади. Олча ёки қора смородина барги, қуритилган укроп, саримсоқ, 
эстрагон каби зираворлар қўшилиб ёпиқ ҳолатда салқин жойларда сақланади. Туз-
ламалар 20–25 кунда тайёр бўла бошлайди.
Бодринг маринадлари. Бодринглар яхшилаб ювилади, банди қирқиб ташланади. 
Идишларга жойланиб устига ош тузи сепилиб бир кеча-кундуз қолдирилади. Сўн-
гра яхшилаб ювилиб шиша банкаларга жойлаб чиқилади ва қайноқ маринад суви 
билан тўлдирилади. Ҳар бир банкага 1 чой қошиқ укроп уруғи қўшилиб, герметик 
ёпилади. Маринадлар 2 ой ўтгач тайёр бўлади.


Cабзавотлар ва уларни етиштириш
66

Download 3.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling