8
ўсишни бошқарувчи
моддалардан Zerebra-Agro, Ifo Seed, Плантастимни
бодрингни симбағазда етиштиришда ўсимлик уруғларини ивитиш усули юқори
самара бериши аниқланган;
бодрингни тик симбағазда етиштириш учун экиш схемаси
(90+50)
2
х 30 см,
ўсимлик қалинлиги 47619 ўсим/га энг мақбул вариант эканлиги аниқланган;
бодрингни очиқ майдонда Ўзбекистон шароитида тик симбағаз
усулда
етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган, мақбул экиш схемаси
тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ўтказилган
дала ва
лаборатория тажрибалари ҳар йили апробация комиссияси томонидан ижобий
баҳоланганлиги ва бирламчи хужжатларнинг мавжудлиги,
назарий ва амалий
натижаларнинг бир-бирига мос келиши, илмий-тадқиқот ишлари математик-
статистик таҳлил қилинганлиги, тадқиқот
натижалари республика, халқаро
илмий-амалий анжуманларида муҳокама қилинганлиги, илмий нашрларда чоп
этилганлиги ва натижалар амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти бодрингни очиқ майдонда тик симбағаз усулда
етиштириш учун истиқболли навлар ажратилганлиги ва янги Севинч нави
яратилганлиги ҳамда ушбу навларга ўсишни бошқарувчи моддаларни қўллаш
самарадорлиги аниқланган. Бодрингни тик симбағазда етиштиришда кўчатидан
экиш ва мақбул экиш схемаси самарадорлиги аниқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотлари натижаларининг амалий аҳамияти очиқ
майдонда тик
симбағаз усулда етиштириш учун Севинч нави Давлат реестрига киритилди.
Zerebra-Agro, Ifo Seed, Плантастим ўстирувчи моддаларини ўсимлик уруғларини
ивитиб экиш самарадорлиги аниқланлиги, симбағазда етиштириш учун энг
мақбул экиш схемаси
(90+50)
2
х 30 см, ишлаб чиқилганлиги, бодрингни очиқ
майдонда тик симбағаз усулда етиштиришда Супрена F1, Бейт-Алфа F1,
Фантина F1 ва Севинч нав намуналарини экиш самарадорлиги асосланганлиги
билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: