Тошкент давлат аграр университети
Қора рак - қўзғатувчи Sphaeropsis malorum Peck
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ун шудринг - қўзғатувчи Pоdоsрhae leuсotricha Sаlm, бехида Podosрluunra охуunthае DВ.
Қора рак - қўзғатувчи Sphaeropsis malorum Peck.
Олманинг бу касаллиги хавфли касалликлар қаторига киради. Замбуруғ дарахтнинг щамма ер устк аъзоларини - барг, гул, мева, новда ва поясини касаллантиради. Ўрта Осиё шароитида қора рак фақат дарахт поясида ва асосий ён шохларида учрайди щолос. Лекин, охирги йилларда сақланаётган меваларда қора рак учраб турибди. Касалланган гуллар сўлиб қолади, гултожибарглари қўнғир тусга кириб, буришиб қолади. Гулнинг оталиги ва оналиги қораяди. Баргларда дастлаб майда, кейинчалик 5 мм гача катталикдаги бир-бири билан қўшилиб кетади. Қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади. Қизғиш қўнғир доғ ўртасида кул ранг зонанинг щосил бўлиши қора рак учун барглардаги характерли белги ҳисобланади. Касалланган мевада олдин қўнғир доғ щосил бўлади, вақт ўтиши билан бу доғ кенгайиб, қорайиб қолади. Мева юзаси майда қора нуқталар-пикнидалар билан қопланади. Касалликнинг кейинги босқичида зарарланган мевалар қорайиб, буришади ва чирий бошлайди. Поя ва шохларда щам концентрик зонали доғлар, зона чегарасидан ёриқлар пайдо бўлади. Касалланган пўст юзасида ёриқлар орасида бўртиқчаларга ўхшаш пикнидалар кўриниб туради. Ёрилган поя пўст ёриқлари кўчиб тушади, унинг остида қорайган ёғоч очилиб қолади. Замбуруғ пикнидалар щолида ёки мицелий кўринишида поя пўсти ёриқлари ичида қишлаб чиқади. ТОШИРИҚ. 1. Касалланган новда ва шохчалардаги касаллик белгиларини кўриб чиқиш. 2.Новдадаги пикнидаларнинг кўндаланг кесимини тайёрланг. Кичик объектда алощида жойлашган пикнида: катта объектда мева тананинг тўрида жойлашган қўнғир, қисқа конидия бандларини ва тўқ йирик, 1 хўжайрали (етилган конидиялар) ёки рангсиз (ёш конидиялар)ни кўриш мумкин. Ун шудринг - қўзғатувчи Pоdоsрhae leuсotricha Sаlm, бехида Podosрluunra охуunthае DВ. Олма ва нокнинг щамма ер усти органлари барги, новдаси, гули ва баъзан меваси касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари ёш баргларда ва барг бандларида оқиш-кул ранг унсимон ғубор кўринишида пайдо бўлади. Барглар ўсишдан қолади, буралади, қўнғир тусга кириб тез тўқилиб кетади. Новдалар секин-аста тупроқ тусга кирувчи оқ ғубор билан қопланади, ўсишдан қолади, қийшаяди ва секин-аста нобуд бўлади. Гуллар щам оқ ғубор тугунча олмасданоқ қуриб қолади. Меваларда ун шудринг дастлаб оқ ғубор, тез орада тўрсимон занг кўринишда щосил бўлади. Замбуруғлар асосан мицелий кўринишида кўртакларда, клейстотеций щолида барг ва новдаларда қишлаб чиқади. Т0ПШИРИҚ 1. Мавжуд бўлган (барг, новда, мева) материаллардаги касаллик белгиларини кўриб чиқинг. 2. Олма баргларидаги оқ ғуборлар нина ёрдамида олиб, сут кислотаси қўшилган ва олов устида иситилади. Иситишдан мақсад қуруқ баргдаги ғужанак бўлиб, тўплангаи замбуруғ танасини ва конидияларни ўз щолига келтириш. Кичик объект остида бир хўжайрали мунчоқ бўлиб жойлашган конидиялар кўринади. 3.Касалланган олма баргларидаги қора нуқтачалардан щар доимдагидек, оддий усулда препарат тайёрланади. Клейстатецийлар думалоқ айрим панжасимон шохланган ўсимтали. Щар бир клейстотеций ичида биттадан, баъзан 2 та халтача хар бир халтачада 8 тадан спора. Споралар 1 хўжайрали, овал, рангсиз, ўлчами 22-30 х 12-15 мкм. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling