Занг. Олмада Gymnоsрorang tremelloides Hartig.
Нокда Limnоsроuium sabinue (Dich) Wint.
Бу замбуруғлар икки уйли хисобланиб, спермагониал ва эцидиал босқичлари олма ва нокда, телейnобосқич эса оддий ва казак арчасида ўтади. Шунинг учун амалий машғулот мобайнида мевали дарахт барглари ва арча шохларидаги касаллик аломатлари ўрганилади. Олма ва нок барглари олдин қизғиш ёки оч сариқ думалоқ доғлар щосил бўлади. Баргларнинг устки томонида доғ юзасида қора мева тана спермагонийлар кўриниб туради. Баргнинг орқа томонида эса эцидиялар ҳосил бўладн. Нок баргларида эцидиялар йўғон конуссимон ўсимта олма баргларида ингичка сочлар билан қопланган киччикроқ ўсимта кўринишда бўлади. Арча шохларида қўнғир бахмал ўсимтасимон бўлиб, кўруқ шароитда шохсимон қотгган консистенция, нам таъсирида шилимшиқ бўлиб қолади. Замбуруғ мицелий щолида арча шохларида қишлаб чиқади.
ТОПШИРИҚ. 1. Олма ва нок барглари щамда арча шохларида касаллик аломатларини лупа ёрдамида кўриб чиқинг.
2. Нок баргларидан юпқа кесим тайёрланади. Кичик объектда конуссимон эцидия, унинг ичида мунчоқсимон эцидиоспоралар, баргнинг орқа томонида кичикроқ думалоқ сперамагоний кўринади.
3. Арча шохларидаги қўнғир ўсимта (телетобоскич)дан кичик парча кесиб олиб, бўккунча сувга солиб қўйилади. Сўнгра оддий препарат тайёрланади. Кичик объект остида 2 хўжайрали узун оёқчали споралар кўринади.
Мева чириш - қўзғатувчи Мonilia fructigena Pers. Халтачали боскичда Stromatinia Fructigena Schot.
Бу касалликни урганиш учун турли даражада касалланган мевалардаги белгилар кўриб чиқилади. Айрим меваларда фақат қўнгир доғлар бор ҳолос, бу касалликнинг бошланиш босқичдир. Бошқа меваларнинг чириган юзаси эса сарғиш-кулранг концентрик ёстиқчалар билан қопланади.
Назорат саволлари:
1.Уруғ мевали дарахтларнинг асосий касалликларини айтинг?
2. Занг ва ун-шудринг касалигининг белгилари қандай?
Мавзу: ДАНАКЛИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
Режа:
Тешикли доғланиш ёки клястероспориоз – Clasterosporium caerpophilum.
Ун шудринг – Sphaerotheca pannosa.
Шира оқиш (гоммоз).
Монилиоз – Monilia cenerea.
Шафтоли баргининг бужмайиши – Exoascus deformans.
Олхўри ва олча меваларининг ковак ичлилик касаллиги – Exoascus pruni.
Олхўри баргларининг қизил доғланиш касаллиги – Polystigma rubrum.
Do'stlaringiz bilan baham: |