Тошкент давлат аграр университети ва андижон қишлоқ ХЎжалиги институти ҳузуридаги илмий


Download 1.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/37
Sana27.02.2023
Hajmi1.5 Mb.
#1235251
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
yuldashev

Тадқиқотнинг мақсади маккажўхорининг зараркунанда турларини 
аниқлаш, биологик хусусиятлари ҳамда зарарини инобатга олган ҳолда, 
қарши курашиш учун янги экиш технологияси асосида зараркунанда 


7
ҳашаротларга қарши самарали ва инновацион воситаларини яратишдан 
иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
маккажўхорининг минтақаларда тарқалган зараркунандаларини умумий 
ва асосий турларини аниқлаш; 
ўсимликни санчиб-сўрадиган зараркунандаларга қарши кураш чоралари-
ни яратиш; 
маккажўхорининг асосий зараркунандалари поя парвонаси ва ғўза тун-
ламининг биологик хусусиятлари, уларга қарши кураш муддатларини ва 
самарали воситалар мажмуини яратиш; 
маккажўхорини оралаб юриб ҳимоя ишловини ўтказишни таъминлайди-
ган ўсимлик экиб-ўстириш технологиясини яратиш; 
маккажўхорига зарар келтирувчи капалак ҳашаротларга қарши трихог-
рамма+бракон тандемига асосланган биоусулни синаб ўрганиш; 
асосий зараркунандаларга қарши замонавий инсектицидларни синаб 
кўриб, улардан самаралиларини танлаш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида маккажўхорида учрайдиган зарарли 
ва фойдали бўғимоёқли ҳайвонлар мажмуи олинган.
Тадқиқот предмети бўлиб Республика худудларида экилаётган макка-
жўхори экини ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот умумий энтомология ҳамда қишлоқ 
хўжалик энтомологиясида кенг фойдаланадиган барча услублар ёрдамида 
бажарилган. Маккажўхори ўсимлигининг зараркунандаларини биологик 
хусусиятларини ўрганишда В.О.Хомякова, В.И.Войняк, Н.Б.Бондаренко ва 
бошқалар услубларидан. Биологик объектларни ўрганиш ва улардан фойда-
ланишда Н.В.Бондаренко, Х.Р.Мирзалиева ва Ш.Т.Хўжаевларнинг, агро-
токсикологик тадқиқотларда эса Ш.Т.Хўжаев, Ф.М.Успенский ва бошқалар-
нинг услубий кўрсатмаларидан фойдаланиб, олинган натижалар Б.А.Доспе-
хов усули бўйича дисперсион таҳлил қилинди.

Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling