Тошкент давлат аграр университети ва андижон қишлоқ ХЎжалиги институти ҳузуридаги илмий


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 1.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/37
Sana27.02.2023
Hajmi1.5 Mb.
#1235251
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
yuldashev

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги.  Мазкур тадқиқот республика фан 
ва технологиялар ривожланишининг V. “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, 
экология ва атроф муҳит муҳофазаси” устувор йўналиши доирасида бажа-
рилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Муаммо АҚШ, Германия, 
Франция, Ҳиндистон, Россия ва бошқа бир қатор Осиё мамлакатларининг 
маккажўхори экиладиган ҳудудларида ўрганилган. Дунёнинг турли минтақа-
лари шароитларида маккажўхори зараркунандаларининг тур таркиби, 
тарқалиши ва уларнинг ривожланишига био-экологик баҳо берилган. Ушбу 
ҳашаротларнинг зарари ўрганилиб, уларга қарши кураш чораларини яратиш 
бўйича ишлар қуйидагилар томонидан олиб борилган: J.Dinger, S.J. El-Sherif
S.M.Hammad, S.K.El-Sawof, L.Gavrilita, L.Gianessi, J.Karren, J.A. Klun, 
F.Kocourek, K.Riha, M.Meissle, A.Mutuura, E.Munroe, G. Neuffer, I.Rosca, 
A.N.Sparks, S.Derridj, A.N. Burns, R.W.Mungomery, F.C.Willcocrs, F.N.Paulian, 
А.Н.Фролов, Е.А.Хачатурова, В.И.Войняк ва бошқалар. 
Мамлакатимизда бугунги кунда, маккажўхори экинлар агробиоценози-
даги зараркунандаларнинг аҳамияти ортиб бориши натижасида, ҳосилдор-
ликка катта зиён етказилмоқда. Бунга сабаб бўлиб, асосан баланд бўйли 
ўсимликларни ҳимоя қилиш технологияси яратилмаганлиги ҳисобланади. 
Маккажўхорини оралаб юриб ҳимоя ишловини ўтказишни таъминлайдиган 
янги экиш технологиясини яратиш; зараркунандаларга қарши энг аввало 
хавфсиз усуллар (агротехник, биологик) ҳамда кам заҳарли, тез парчалана-
диган пестицидларни ишлатиб, ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва 
воситаларини яратиб жорий этиш талаб этилади. 
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим-
нинг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқот-
лари Андижон давлат университети ва Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя 
қилиш илмий-тадқиқот институти илмий тадқиқотлар режасининг КХА-
9-054-2012 “Экинларни навбатлаб экиш тизимининг ўзгариши ҳамда такро-
рий экиладиган ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялашни 
назарда тутиб ғўзани уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини (УҲҚТ) такомил-
лаштириш” (2012-2014 йй.) ҳамда ҚХИ-5-024-2016 “Маккажўхори ва бошқа 
баланд бўйли ўсимликларни ҳимоя қилишда янги технология ва воситаларни 
жорий этиш” (2016-2017 йй.) амалий ва инновацион лойиҳалар доирасида 
бажарилган.

Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling