Тошкент Давлат Авиация Институти


- схема. Стратегик режалаштириш жарёни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

2- схема. Стратегик режалаштириш жарёни. 
 
Корхона мақсади ва вазифаларини танлаш стратегик режалаштириш жараёнининг 
энг дастлабки ва масъулиятли босқичларидан ҳисобланади. Бу жараён режалаштиришнинг 
кейинги барча босқичлари учун мўлжал вазифасини ўтайди. 
Корхона фаолиятининг бош мақсади – бу маҳсулот ишлаб чиқаришда кам ҳаржат 
сарфлаган ҳолда барча истеъмолчиларга юқори сифатли маҳсулот етказиб бериш бўйича 
режалар, топшириқлар, шартномаларни бажаришдан иборат. Стратегик режалаштириш 
сифати ҳам ана шу бош мақсаднинг қанчалик тўғри танланганлиги ва қабўл 
қилинганлигига боғлиқ.. Шу соҳадаги тадқиқотлар мақсаднинг қуйидаги мезонларига мос 
келиши лозимлигини кўрсатади: 
• аниқ ўлчовга эга бўлиши; 
• давр(муддат) нинг аниқ бўлиши; 
• амалга ошириш мумкинлиги; 
• мувофиқлаштирилишини таъминлаш мумкинлиги.; 
• ўстуворликка эга бўлиши. 
Биринчи мезон мақсаднинг аниқ меъёрий ўлчовга эга бўлишини талаб қилади. 
Масалан, «шу давр ичида ходимларнинг хизмат пила-поялари борасидаги ўсишини 
тахминан 10-15 фоизга ошириш», «баҳоси шунча фоизга паст бўлган русумдаги 
маҳсулотни ишлаб чиқариш», ва ҳоказо. Бундай мақсадларни аниқ қуйиш билан раҳбар 
барча бўғинларнинг истиқболдаги ривожланиши бўйича аниқ миқдорий мулжалларни 
белгилайди. 
Стратегик режалаштиришдаги иккинчи мезон - бу прогноз қилинаётган вақт 
(давр)ни аниқ белгилаш лозимлигидир. Бу мезонга биноан стратегик режалаштириш узоқ 
муддатли (беш йилдан кўпроқ муддатга), ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача) ва 
қисқа муддатли (бир йилгача) бўлиши мумкин. 
Мақсадга эришишнинг учинчи мезони икки жиҳат нуқтаи назардан муҳимдир. 
Биринчидан, мулжалланган мақсаднинг амалга ошмаслиги корхонани катта зарарга, 
ҳаттоки банқоотликка олиб келиши мумкин. Иккинчидан, амалга ошириш мумкин 
бўлмаган мақсаднинг корхона олдига қуйилиши банд бўлган ходимларнинг 
муваффақиятга интилишини бўғиб қуяди. Бу эса ўз навбатида уларнинг шахсий 
манфаатдорлигини сўндиради. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини пасайишига олиб 
келади. 
Стратегик режалаштиришдаги мақсаднинг тўртинчи мезони - бу мақсаднинг 
мувофиқлаштирилишини ҳисобга олишдир. Бундай талаб тўла-тўкис бошқарувчиларнинг 
маҳорати ва малакасига боғлиқ. Бу ерда гап қуйилган мақсаднинг бошқа мақсадларнинг 
амалга ошишига халақит бермаслиги тўғрисида кетаяпти. Мақсад ва мақсадчаларнинг бир 
бирига мувофиқ келмаслиги бошқаришнинг турли буғинлари ишига кўпдан-кўп 
қийинчиликлар туғдириши мумкин. 
Мақсадга эришишнинг бешинчи мезони - бу стратегик режалаштирилаётган объект 
билан боғлиқ бўлиб, унинг ўстворлигига эътибор берилади. Масалан, фойдалилик бозор 
сегментлари, молиявий ресурслар, иновация, социал ҳимоя ва бошқалар. Бу соҳалар 
Мақсад ва 
вазифалар 
Стратегияни амалга 
оширишни 
бошққариш 
Стратегияни 
баҳолаш 
Кучли ва кучсиз 
томонларни таҳлил 
қилиш 
Ташқи муҳитни 
ташкил қилиш 
Муқобилни таҳлил 
қилиш ва 
стратегияни танлаш 


25 
Корхонанинг ташқи муҳитига 
таъсир қилувчи омиллар 
Ташқи ҳавф ва 
имкониятлар 
рўйхати 
Жорий 
стратегияга хавф 
солувчи омиллар 
Жорий стратегияга 
таъсир ўтказиш 
Имконият берувчи 
омиллар 
Иқт
ис
оди
й 
С
иё
си
й 
Б
оз
ор 
ин
жи
қли
кла
ри
Те
хн
ологи
к 
Р
ақ
оба
т 
С
оц
иа
л 
Ха
лқ
аро
бўйича мақсадлар ҳам мазмунан, ҳам ифодаланиш шакли нуқтаи назаридан бир-биридан 
тубдан фарқ қилади. Дарҳақиқат, агар сўз фойдани узоқ муддатга режалаштириш ҳақида 
кетса у ҳолда асосий мақсад фойда, даромад кўлами, капитал қуйилмаларга 
ажратиладиган маблағ ва ҳоказолар назарда тутилади. 
Корхона тараққиётининг бош йўналиши ва унинг мақсадини тўғри танлаш қуйидаги 
икки омилга боғлиқ: 
• ташқи муҳит омили; 
• ички муҳит омили. 
Стратегик режалаштиришни амалга оширилаётганда бу омилларни инобатга олиш 
жуда ҳам зарурдир. Чунки айнан уларни ҳисобга олиш корхонага ҳавф солувчи ёки янги 
туғилиши мумкин бўлган ҳавф олдини олиш имконини беради. Бу, албатта, ўта кўп 
меҳнат талаб қиладиган ва кўп ҳаражатли жараёндир. Унга сарфланадиган ҳаражатлар 
стратегик режалаштириш жараёнига сарфланадиган ҳаражатларнинг энг кўп қисмини 
ташкил қилади. 
Ташқи муҳитни таҳлил қилиш қуйидаги схемада амалга оширилади. (3-схема). 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling