Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат ресурслари
- Киши омили билан боғлиқ бўлган айрим муаммолар
Ишлаб чиқаришдаги кучли ва кучсиз томонларни таҳлил қилиш ишлаб чиқариш
таркибининг бозор шароитига тезкор мослашишига, корхонанинг рақобат курашларига доимо тайёр бўлишига замин тайёрлайди. Бундай таҳлил жараёнида қуйидаги сарпардали саволларга жавоб олинади. • рақобатчиларга нисбатан товар ва хизматларни кам ҳаражат билан арзон нарҳда ишлаб чиқариш; • корхона янги материалларни ишғол қилишга имконияти борми? Унинг фаолияти фақат битта товар етказиб берувчига боғлиқми ёки танлаш имконияти борми? 29 • корхонадаги ўскуналарнинг ҳолати қандай? Улар замонавийми, уларга қандай хизмат кўрсатилмоқаа? • ҳарид қилиш тизими моддий ғамламаларни камайтириш ва маҳсулот реализациясини тезлаштиришга мўлжалланганми ёки йўқми? • корхонада материалларнинг кирими, ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракати ва товарларнинг чикиб кетишини назорат қилиш тизими мавжудми? • корхона ракобатдош корхоналар хизмат кўрсата олмайдиган бозорларга хизмат кўрсата оладими? • корхона маҳсулот сифатини назорат қилишнинг самарали усулига эғами? • корхонада ишлаб чиқариш жараёни қай даражада режалаштирилган ва ташкил этилган? Уни такомиллаштириш мумкинми? Меҳнат ресурслари таркибидаги кучли ва кучсиз томонларни, ундаги муаммоларни таҳлил қилиш нафақат стратегик режалаштириш жараёни учун зарур. Бундай таҳлил бозор иқтисодиёти шароитида киши омили муҳим рол ўйнайдиган кунда ҳам ўта зарурдир. Киши омилини таҳлил қилишда қуйидаги саволларга жавоб топишни тавсия этишади Киши омили билан боғлиқ бўлган айрим муаммолар • Бугунги кунда корхонангизда банд бўлган ходимларнинг таркиби қандай? Келажақаа улардан нима талаб қилинади? • Юқори поғонадага раҳбарларнинг малакаси ва омилкорлиги қандай? • Раҳбар лавозимларда ворислик режалари борми? • Корхона рағбатлантиришнинг рақобатбардош ва самарали тизимига эғами? • Раҳбар кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимидан самарали фойдаланилаяптими? • Охирги йилларда корхонадан етакчи мутахассисларнинг кетиб қолиш ҳоллари бўлганми? Бўлган бўлса нима учун? • Корхонада ходимлар фаолиятини баҳолаш тизими ишлаб чиқилганми? Қачон охирги марта шундай баҳолаш амалга оширилган? Қайд қилинган ҳар бир саволни чукур таҳлил қилиш ва киши омилини комплекс баҳолаш корхона раҳбарларига у ёки бу бўғиндаги потенциал заиф томонларини аниқлашга ва шунга мос равишда чора тадбирларни ишлаб чиқишга имконият яратади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling