Тошкент Давлат Авиация Институти


Хуллас, корхона ўз ишини режасиз бошлар эқан, у албатта инқирозга учраши


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

Хуллас, корхона ўз ишини режасиз бошлар эқан, у албатта инқирозга учраши 
муқаррардир. 
Бизнес режани менежер, тадбиркор, фирма, фирмалар гуруҳи, консалтинг 
ташкилоти тайёрлаши мумкин. Уни тўзишда раҳбарнинг шахсий иштироки жуда 
зарурдир. Шунинг учун ҳам кўпгина хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари
агар бизнес режани бошидан охиригача четдан маслаҳатчи ёллаб бажарган ва раҳбар 
фақат қўл қуйганини билиб қолсалар бундай бизнес режа лойиҳасига маблағ беришдан 
бош тортадилар. 
Бу дегани бизнес режани ишлаб чиқишда маслаҳатчилар хизматидан 
фойдаланмаслик керак дегани эмас, аксинча, инвесторлар томонидан эксперт-
маслаҳатчиларнинг хизматидан бизнес режани ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги 
қўллаб-қувватланади. Гап бу ерда бошқа нарсада. Бизнес режани ишлаб чиқишда корхона 
раҳбарининг ёки тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этиши шарт. 
Бизнес режада: 
• асосий, муҳим масалалар ёритилган бўлиши; 
• барча материаллар равон ва тушунарли қилиб баён этилган бўлиши; 
• барча материаллар ҳар хил тоифадаги одамларга, хатто маҳсулот (хизмат)лар 
ва бозор туғрисидаги билимлари чекланган кишиларга ҳам тушунарли бўлиши 
лозим. 
Кўпгина инвесторлар мазмунан бир ёки икки бетда баён этилган лойиҳанинг муҳим 
хусусиятларини ва афзалликларини билиб олишга имкон берадиган бизнес режани ўқиб 
чиқишни ёқтирадилар. Мазмунни қисқа ва лўнда қилиб баён этиш жуда қийин. Бу ишни 
режада алоҳида ypғy бериладиган ва қиқача мазмун баёнига киритиладиган асосий 
тадбирлар (бир ёки икки таклиф) равшан бўлиб қолган маҳалдагина моҳирона уддалаш 
мумкин. 
Дисқача баён этилган мазмун дастлабки хомаки материал бўлиб, бўлгуси 
инвесторнинг шунга қараб фикр юритишини назарда тўтиш керак 
Бизнес режанинг бирон бир қатъий шаклдаги таркибий тўзилиши талаб этилмайди. 
У ҳар хил шаклда ва таркибий тўзилишда бўлиши мумкин. Умуман унда қуйидаги 
бўлимлар ўз аксини топади: 
1.Хулоса (резюме) 
2.Корхона хақида маълумотлар; 
3.Маҳсулот ва хизмат турлари; 
4.Сотув бозори ва рақобатчилар; 
5.Маркетинг стратегияси; 


35 
6.Ишлаб чиқариш дастури; 
7.Ишлаб чиқаришни ташкил этиш; 
8.Ташкилий ва ҳуқуқий режа; 
9.Молиявий режа; 
10.Лойиҳанинг рентабеллиги. 
Бўлимлар таркибида хулоса (резюме) бўлимига алоҳида аҳамият берилиши керак 
Бизнес режанинг бу бўлими фақатгина уни бутунлай тугатиб бўлинганидан сўнг ёзилиши 
керак Аммо хулоса доимо режанинг бошланишида берилади. У билан доимо биринчи 
танишадилар. Шу сабабли унда қанча ҳажмда маблағ ажратилиши мулжалланганлигини 
қисқача баён қилиб, ажратиладиган маблағлар сармоянинг ўсиб боришга ёрдам берадиган 
бўлиши учун корхона нима қилмоқчи эқанлигини айтиб ўтиш зарур. 
Бизнес режанинг ҳажми корхона (фирма) бажарадиган иш фаолиятига боғлиқдир. 
Умуман унинг ҳажми 50 бетдан ортмайдиган бўлишига ҳаракат қилиш керак 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling