Қиммат: Жавоб варианти 1 Менежер


Download 446.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana23.08.2023
Hajmi446.19 Kb.
#1669313
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mohirona javoblar




Мижоз томонидан бўладиган эътирозлар
ва уларга моҳирона жавоблар
Қиммат:
Жавоб варианти 1 - Менежер: Мен сизни тўғри тушуняпманми, бизнинг 
маҳсулотни бошқа жой маҳсулоти билан таққосладингизми ёки нархи
сизга бироз тўғри келмагани учун шундай деяпсизми?
Мижоз: Бошқа жойда арзон экан.
(Шу вақтда бошқа жой билан таққослаётганини аниқладим, энди мен
таққослаган моли билан менинг молим бошқа бошқа нарса эканлигини
исботлаб беришим керак.)
Менежер: Бизда 3 йиллик кафолат бор, уларда ҳам шундай кафолат
борми?
(2 хил жавоб бўлиши мумкин: Ҳа ёки йўқ, сизда иккаласида ҳам жавоб
бўлиши керак)
Мижоз: Билмадим / Ҳа
Менежер: Тушунарли, бизда Германиядан келтирилган технологиялар 
асосида ишлаб чиқарилади, у ерда ҳам технология Германияникими?
Мижоз: Билмадим / Ҳа
Менежер: Бизда етказиб бериш хизмати БЕПУЛ, у ерда ҳам шундайми?
Мижоз: Билмадим / Ҳа
Менежер: Бизда ишлаб чиқариш жараёнида табиий матолардан 
тайёрланади, уларда ҳам шундайми?
Мижоз: Билмадим / Ҳа
Менежер: Шунинг учун ҳам бизда нархи бироз баланд. (Шунда ҳам
қиммат дейдиган бўлса) Биласизми сизга яхши таклиф беришибди, бундай 
нарх одатда ўзининг нархига ҳам тўғри келмайди, яна ўзиз биласиз, нима
дейди алданиб қолмасангиз бўлди. Баъзан маҳсулот нархи паст бўлса,
бошқа жойидан уриб қолиши мумкин.
Жавоб варианти 2: Малибу бор, ласетти бор иккаласи ҳам автомобил.
Малибу эса ласетти бера олмайдиган қулайликларни беради. Хоҳласангиз 
ундан арзон вариантлар ҳам бор.
Жавоб варианти 3: Мижознинг оладиган фойдалари ҳақида гапиринг,
мана бу, мана бу ва мана булар сизга мана шунча фойда олиб келади. Яъни 
сизнинг олдингизга келган, мижоз фойда учун келган эди, лекин нархни
эшитиб фикри нархга тақалиб қолди. Сиз унинг оладиган фойдалари
ҳақида гапириб, нархдан диққатини олиб қочинг.

Download 446.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling