13. Автотурар жой йўқ экан
Жавоб варианти – Тўғри, лекин ёнимиздаги дўконни олдида машина
қўядиган жой бор. Яна мана бу уй ёки супермаркет ёнида машина қўйиш
учун жой бор, у ерда бизнинг ходимлар бўлади, бемалол хавотир
олмасангиз ҳам бўлади.
14. Чегирма йўқ
Жавоб варианти 1 – Тўғри, ҳозирда чегирмалар тугаган эди, лекин
яқинкунларда байрам муносабати билан чегирма ташкил қилаяпмиз,
шунда сизга хабар берсам бўладими?
Жавоб варианти 2 - Ҳозир шу вариантда олсангиз сиз учун
кейинги савдоларингизда чегирма сўраб бераман.
15. Дорини қайтариб олиш йўқ экан
Жавоб варианти - Бизда вазирликнинг мана шу сонли қарорига
биноандориларни қайтариб олиш мумкин эмас, тўғри тушунасиз.
16. Нега сизда арзон
Жавоб варианти - Биринчидан биз 1-қўл ишлаб чиқарувчимиз.
Ишлабчиқариш ўзимизда эканлиги эвазига, ҳар бир нарсани
ўзимизнинг компаниямизда тайёрлаганимиз эвазига маҳсулот тан
нархини арзон қилганмиз. Халққа қиммат маҳсулотни арзон сотиш
мақсадида арзонлаштирганмиз. Одамларга фойда бўлсин деб айтинг
ва шунга амалқилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: