21. Нега қарзга бермайсиз
Жавоб варианти - Биз одатда доимий мижозларимизга қарзга
маҳсулотларимизни берамиз. Агар сиз ҳам биздан ҳар доим маҳсулот
олиб,доимий мижозимиз бўлсангиз, кейинги савдоларимизда қарзга
маҳсулот беришимиз мумкин.
22. Нега нарх тез ўзгаряпти
Жавоб варианти - Бизда олиб келинадиган маҳсулотларимиз чет
элдан олиб
келинганлиги сабабли, у ерда доллaрда савдо қиламиз.
Биласиз доллар курси ўйнаб турмоқда. Шунинг нархларимиз ҳам бир
кўтарилиб, бир тушмоқда, бу эса бизга боғлиқ эмас.
23. Пенсионерларга чегирма йўқ
Ҳал қилиш усули - чегирма беринг тамом.
24. Кафолат муддати оз
Жавоб варианти - Кафолат муддатининг озлиги унга ортиқча
химикатлар қўшилмаганлигини исботлайди. Одатда табиий нарса узоқ
муддат турмайди, унга турли химикатлар қўшилиш натижасида узоқ
муддат сақланади. (Камчиликни афзалликка айлантириш ҳам мумкин)
25. Мендан бошқасига ҳам сотаяпсиз?
Жавоб варианти - Тошматжон сиз билан гаплашган вақтимизда сиз
ойига 100 т маҳсулот олишингизга келишгандик, ҳозирда сиз қанча
олаяпсиз 50 т тўғрими? Одатда биз 100 т ишлаб чиқарамиз, агар сиз 100 т
сота олмасангиз биз мажбур бўламиз бошқага беришга. Агар йўқ ойига 100
т сотаман ва жавобгарликни оламан десангиз фақат сизга сотамиз.
Маъқулми?