Тошкент Давлат Авиация Институти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

4. ҚЎШИЛИШ ВА СИНГИБ КЕТИШ 
Замонавий бизнесда қўшилиш ва сингиб кетиш ўлчамлари катта. Фақат 1994 
йилнинг учинчи чорагида 5800 та шунга ўхшаш операциялар содир этилган, уларда АҚШ 
штаб - квартирасидан ҳеч бўлмаганда битта компания қатнашган. АҚШдаги 
қўшилишларнинг аксарият кўпчилиги компания бозор қийматининг ошишига 
йўналтирилган эди. Гап молиявий синергия - ҳар бир қўшилаётган А ва В 
компанияларнинг қиймат миқдорларининг янги компания қийматидан камлиги тўғрисида 
кетаяпти. Бу самара тўртта манбадан келиб чиқиши мумкин: 

операция харажаталарининг ўлчам самараси ҳисобига камайиши; 

молиявий хавфларнинг камайиши; 

менеджмент самарадорлигининг ортиши; 

бозордаги ҳолатнинг яхшиланиши. 
Қўшилиш учун стимул солиқ тўловлари потенциал имкониятларининг 
камайтирилиши 
ҳам 
бўлиши 
мумкин. 
Диверсификация 
стратегиясининг 
қўлланилиши айрим ҳолларда қўшилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. 
Қўшилиш жараёни нафақат ишлаб чиқариш соҳасини қамраб олади. У молия 
соҳасида ҳам кенг ёйилган. Мисол учун, йирик Нидерландия молия гуруҳи 1991 йили 
«Национале Нидерланден» суғурта компаниясининг «НМБ - Постбанк» билан қўшилиши 
натижасида вужудга келди. 
Бизнес амалиётида қўшилиш ва сингиб кетиш қуйидаги турларга ажратилади: 

вертикал, бунда таъминотчи ёки истеъмолчи сингиб кетади; 

горизантал, бунда рақиб сингиб кетади; 

маҳсулотни ривожлантириш мақсадида, бунда фирма ягона бутун маҳсулот 
яратиш мақсадида сингиб кетади; 

бозорни кенгайтириш мақсадида,бунда бошқа бозорларда фаолият кўрсатаётган 
бир хил фирмалар сингдирилади

конгломератлар яратишга йўналтириш яъни ўзаро стратегик мақсадлар билан 
боғлик бўлмаган комбинациялар. 


125 
Қўшилиш иккала компаниянинг ўзаро келишувларига биноан амалга 
оширилиши мумкин. Бироқ бошқа ҳолат ҳам бўлиши мумкин - компанияни мақсадларига зид 
ҳолда эгаллаб олиш ва қўшиб олувчи компаниянинг қарори билан бирлаштириш. Бир 
компаниянинг иккинчи компанияни қўшиб олиши учун учта йўл мавжуд. 

бир компанияга акциядорларнинг розилиги билан бирлашиш. Бу ҳолатда қўшиб 
олувчи компания қўшилаетган компаниянинг барча актив ва пассивларини ўзига 
олади. Шу билан бирга қўшиб олинаётган компания фаолиятини тугатади; 

сингдирилаётган компаниянинг бозордаги акция ва қимматбаҳо қоғозларини сотиб 
олиш; 

қўшилаетган компания активларини сотиб олиш. 
Бунда, 
шартномани 
амалга 
ошириш 
жараёнида 
қўшилаётган 
компания 
менежментининг қатнашиши муҳим ҳолат ҳисобланади. Агар компания менежменти 
самарасиз бўлса, бу ҳолда у акция баҳосида баҳоланади. У бўлиши керак бўлган 
даражасидан паст. Бозорда баҳоланмасдан қолган акцияларнинг пайдо бўлиш ҳолати 
вужудга келади. Агар менежментларнинг қандайдир бошқа командаси буни кўрса, у ҳолда 
улар акцияларни арзон баҳоларда сотиб олиш имкониятини қўлга киритади. Баҳо фақат 
компания менежменти алмаштирилиши натижасида кўтарилади. Акциядорлар манфаатини 
ҳимоя қилувчи директорлар Кенгаши, бошқаришнинг самарасизлигини 
кўрмаслиги мумкин ёки менежментни алмаштирмасликнинг бошқа сабабига эга 
бўлиши мумкин. Шу ҳолдагина бошқа компания менежментлари томонидан кутилган 
ҳолат вужудга келади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling