Тошкент Давлат Авиация Институти
VII. БОБ. СТРАТЕГИЯНИ ТАДБИҚ ЭТИШ
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
VII. БОБ. СТРАТЕГИЯНИ ТАДБИҚ ЭТИШ
7.1. ФУНКЦИОНАЛ СТРАТЕГИЯЛАР Функционал стратегиялар қисқа муддатли ҳаракатларга мўлжалланган, бунда ҳар функционал бўлинма узоқ муддатли стратегияни руёбга чиқариши учун уни амалга ошириши керак Бундай стратегиялар фаолиятнинг муҳим йўналишлари учун ишлаб чиқилиши керак Бир томондан улар узоқ, муддатли стратегияни руёбга чиқаришга мўлжаланган. Бошқа томондан, функционал стратегиялар компаниянинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли мақсадлари ўртасидаги муносабатни ўрнатади. Функционал стратегиялар учун режалаштириш горизонти кам, кўп специфик саволлар ва деталлар ҳисобга олинади. Функционал стратегиялар одатда бўлинмалар даражасида ишлаб чиқилади ва шу сабабли бу стратегияларни ишлаб чиқишга, узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга қараганда анча кўп одамлар жалб килишдан. Функционал стратегиялар ўзаро мувофиқлаштирилган бўлиши керак Компаниянинг операцион фаолияти соҳасидаги функционал стратегиялари (таъминот, ишлаб чиқариш, сақлаш) қуйидаги қарорларни ўз ичига олади: -ишлаб чиқариш тизимини тузиш ёки модификациялаш; -инвестиция ва операцион фаолият натижалари ўртасида оптимал балаисга эришиш; - ускуналарни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш; - ишлаб чиқариш жараёнларини қисқа муддатли режалаштириш; - хом-ашё ва материаллар таъминотини режалаштириш. Маркетинг соҳасидаги функционал стратегия ким, қандай, нимани қаерда ва қандай баҳоларда сотади, қандай реклама қилиниши керак Молия соҳасидаги функционал стратегия, айланма капитал ва қисқа муддатли активлар, тузилмалар бўйича молиявий ресурсларни жойлаштириш, қисқа муддатли молиялаштириш масалаларини бошқаришни қамраб олади. НИОКР соҳасидаги функционал стратегия, бугунги кундаги инновацион лойиҳалар ва янги ишлаб чиқариш юзасидан ташқи шартномаларни бошқариш масаласини ўз ичига олиши керак Ходимларни бошқариш функционал стратегияси, хизматчилар йиғиндисини, тренинг ва ходимларни ривожлантириш, ойлик маошни ўрнатиш, ходимларни баҳолаш, назорат тизимини қамраб олади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling