Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
7.3. БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ
Ҳар қандай стратегияни ишлаб чиқиш бир неча таклифлар ва чегаралашларга асосланади. Назоратнинг йўналишларидан бири, дастлабки таклифларнинг қанчалик ўзгаришсиз к;олганлигини кузатиш билан ботиқ. Энг аввало бу ташки муҳит омилларига ва тармокни ривожлантириш баҳоси ҳамда рақобатчилар ҳаракатларига таълуқли таклифларга тегишли бўлади. Назоратнинг бундай тури тахминларнинг ўзгармаслик назорати деб аталади. Кузатишга таълуқли бўлган муҳим омиллар, стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида аниқланиши керак Иккинчи тур - кутилмаган ҳолатлар назорати. Ходисаларнинг келгусидаги ривожланиши туғрисидаги таклифлар тузилмасида муаммолар бўлиши мумкин, улар шунга олиб келадики, шароит кескин ўзгаради ва стратегияни амалда қўллашда қийинчиликлар туғдириши мумкин ёки нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин. Бунга кутилмаган шароитларда (форс-мажор шароитлари) ҳаракатларни режалаштириш ва стратегиянинг кейинги натижаларига уларнинг таъсири баҳоси киради. Назоратнинг учинчи тури - стратегиянинг қўлланилиши назорати. Қўллаш режаси бир қатор қадамларни ташкил қилади, масалалар, дастурлар, улар ўзаро боғланган ва 147 белгиланган муддатларда молиялаштирилиши керак Бу ерга стратегия «идеологияси»га риоя қилиш ва оралиқ мақсадларга эришиш назорати киради. Хуллас, стратегияни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш бўйича умумий кузатишлар, фирманинг ички ва ташқи фаолиятидаги барча стратегияга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим воқеаларни кузатишларни ўз ичига олади . Турли хил назоратларнинг вақтларда тақсимланиши керак. Операцион назорат тизимини тузиш муҳим аҳамиятга эга, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: -бюджет бажарилиши ва ресурсларнинг жойлаштирилиши назорати; -сотув ҳажми назорати; -пул маблағлари ҳаракати назорати; -бугунги баланс; -тўловлар; -жадвал; Бундан ташқари назорат муваффақиятнинг асосий омилларига жамланган бўлиши керак. Бу мисол учун, маҳсулот сифатининг яхшиланиши, бозор улушининг ўсиши, акция кийматининг ўсиши ва бошқалар бўлиши мумкин. Назорат саволлари 1.Функционал стратегиянинг роли кандай? 2.Функционал, дивизионал ва матрицали структуралар ўртасидаги фарқ қандай? 3.Виртуал иш жараёни нима? 4.Тадбиқ этиш ва назоратнинг қандай турлари мавжуд? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling