Тошкент Давлат иктисодиет университети


Download 30 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi30 Kb.
#1464857
TuriДиссертация
Bog'liq
5.такриз корхонадан


Тошкент давлат иктисодиет университети Магистратура бўлими,
Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари” мутахассислиги битирувчиси Ахмедов Одил Салим ўғлининг “Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертациясига

ТАҚРИЗ


Бугунги кунга қадар мамлакатимизда инфляция жараёнларини ҳисоблаш учун нархлар қоғоз шаклдаги бланкалар ёрдамида ўрганилганлиги сабабли, кузатувларни ўтказиш жараёни узоқ вақт, кўп иш кучи ва қоғоз сарфи талаб этилар эди. Яъни кузатувчилар савдо нуқталарига бориб нархни ўрганиб маҳсус қоғозлардаги шаклларни тўлдирар ва кунлик йиғилган маълумотни компьютерга киритиб марказий аппаратга юборар эди.Магистрант Б.Ё. Зияматов томонидан тақдим этилган “Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мисолида тайёрланган бўлиб, инфляцияни хисоблашда ахборот технологияларига асосланган янги усул ва услубларини кенг жорий этишга қаратилган.


Тузилиши бўйича магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг биринчи бобида иқтисодиётни ривожлантиришда инфляция даражасини акс эттириш жараёнларининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Инфляция даражасини ҳисоблаш жараёнларини ташкил қилишдаги муаммолар ўрганилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида Ўзбекистонда нархлар ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш усуллари тадқиқ этилган. Товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари юзасидан статистик кузатувларни ташкил этиш жараёнлари акс этган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш усуллари келтирилган.
Тадқиқот ишининг учинчи бобида сканерлашган тизим негизида инфляция даражасини ҳисоблашни такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари келтирилган. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда катта ҳажмдаги маълумотлар (big data) технологияларидан фойдаланиш ва инфляция жадаллашувини олдини олишнинг истиқболдаги йўналишлари илмий асослаб берилган.
Магистрант Б.Ё. Зияматов томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида инфляцияни ҳисоблашда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси ўрнатилган талабларга жавоб беради ва ҳимоя учун тавсия этилади.


Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитаси
Нархлар бошқармаси
бошлиғи М.Т.Умаров
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling