- Ушбу инфляция ҳолатида маҳсулотлар, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга бўлган нарх-наволар йилига 1000% дан ортиқ ёки ойига 100% дан ортиқ даражада ошади. Ушбу ҳолатда миллий иқтисодиётда инқироз юзага чиқади. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ва бозор бошқарувсиз фаолият кўрсатадити, нарх-наво ва иш ҳақи ўртасидаги фарқ ортади. Мамлакат аҳолиси қўлидаги қоғоз пулларга товарлар сотиб олади. Бу ҳолат эса муомалада товар массаси билан товар ва хизматлар билан таъминланмагн ортиқча қоғоз пулларни тўлиб-тошишига олиб келади.
Нарх-навонинг кўтарилиб бориши билан боғлиқ жихатдан қуйидаги инфляция шакллари ажратилади: - 1. Ошкора инфляция. Талаб томонига қараган макроиқтисодий тенгсизлик доимий равишда нарх-навонинг кўтарилиб бориши билан ифодаланадиган бўлса, бундай инфляция ошкора инфляция деб аталади. Ошкора инфляция бозор механизмини бузмайди: нарх-наво баъзи бозорларда кўтарилиши билан бир вақтда бошқа бозорларда пасайиб бориши мумкин. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, бозор механизмлари ўз таъсирини давом эттириб, миллий иқтисодиётга баҳолар тўғрисидаги маълумотларни ошкора етказиб туради, инвестицияларни илгари суриб, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши билан таклифни рағбатлнтириб боради.
2. Яширин инфляция. Инфляциянинг ушбу тури шундай кўринишда бўладики, бундай ҳолатда баъзи бир истеъмол маҳсулотларига нарх-наво маъмурий тарзда давлат томонидан ўрнатилади ва тартибга солиб турилади. Бундан асосий мақсад, давлат томонидан баъзи маҳсулотларга нарх-навони «ижтимоий паст» даражада белгилайди. Яширин инфляция шароитида нарх-навонинг кескин ўсиши кузатилмаслиги мумкин. Лекин миллий пул бирлигининг қадрсизланиши, маҳсулотлар аҳоли пул маблағларига керакли маҳсулотларни ҳарид қилиб бўлмаслиги ҳолатлари пайдо бўлади.
Инфляциянинг бу анъанавий тури талаб ошиб кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.
Талаб инфляцияси
Хар ҳил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида махсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ инфляция
Do'stlaringiz bilan baham: |