Тошкент давлат иқтисодиёт университети бизнес ҳУҚУҚи фанидан мустақил иш


Download 1.91 Mb.
bet1/6
Sana11.05.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1452510
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бизнес хукуки. 5.ЕК 93 1 Сахатова Хосият

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

БИЗНЕС ҲУҚУҚИ ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШ.


5/ЕК-93-1. Сахатова Хосият Рустамовна

5-МАВЗУ. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солиниши.

РЕЖА

  • ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА;
  • ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ;
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ;

Қандай фаолияти ташқи иқтисодий фаолият деб аталади?

Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият –ташқи иқтисодий фаолият деб аталади.

Ўзбекистоннинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти моделида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг жаҳон хўжалик алоқаларига бирлашиш йўлларини белгилаш, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва республика интеграцияси йўналишларининг жаҳон хўжалик алоқаларида мустаҳкамланиши асосий ўрин эгаллайди. Очиқ турдаги иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида ривожланган ташқи иқтисодий алоқалар тизимида бўлган ҳар бир давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнига, дунё хўжалик тизимида ўз «жавонига» эга бўлиши муҳимдир. Ҳатто катта ҳудудга, кўп миллионли аҳолига, хилма-хил ресурсларга эга бўлган мамлакатнинг бугунги кунда бошқа мамлакатлар билан доимий ва кенг иқтисодий алоқаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан мустасно эмас. 1991 йил августда давлат ўз суверенлигига эга бўлган пайтдан бошлаб, ўзи танлаган ташқи иқтисодий

сиёсатини мустақил халқаро ҳуқуқий суб`ект сифатида олиб бормоқда. Бу сиёсатнинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг ҳақиқий очиқ иқтисодиётини ва жаҳон иқтисодиёти тизими, унинг интеграциясини изчил руёбга чиқаришдир. Республиканинг халқаро ҳамкорликда ва жаҳон меҳнат тақсимотида иштирок этиши унинг табиий-иқтисодий, транспорт, географик ва маданий-тарихий меросга хос бўлган имкониятларидан келиб чиқади. Ўзбекистон улкан табиий ресурслар потенциалига эга бўлиб, биринчи навбатда, минерал хом ашё ресурсларига, иқтисодий ишлаб чиқариш ва аҳоли потенциалига, геопотолик ёндашиш жиҳатидан фақат Эвроосиё қитъаси эмас, ҳозирги кунда тикланаётган Буюк Ипак йўлида ҳам муҳим стратегик ўрин эгаллайди. Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш ролини ҳам айнан шу позициялардан кўриб чиқиш зарур. Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш умумий ҳажми бўйича дунёда саккизинчи ва унинг аҳоли жон бошига тақсимланиши бўйича бешинчи ўринни эгаллайди; республикада 30 та олтин қазилмалари топилган бўлиб, ҳозирча улардан 10 таси ишга


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling