Тошкент давлат иқтисодиёт университети бизнес ҳУҚУҚи фанидан мустақил иш


ишга туширилган. Ўзбекистон олтинининг сифати жаҳон олий стандартларига тўлиқ жавоб беради


Download 1.91 Mb.
bet2/6
Sana11.05.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1452510
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бизнес хукуки. 5.ЕК 93 1 Сахатова Хосият

ишга туширилган. Ўзбекистон олтинининг сифати жаҳон олий стандартларига тўлиқ жавоб беради.

1991 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат бўлди. Унинг иқтисодий ва давлатчилик тараққиётининг биринчи босқичи (1991-1995й.) иқтисодни бошқарадиган ўз инфратузилмасини яратиш ва интенсив равишда жаҳон ҳамжамиятида савдо алоқаларини ривожлантиришга боғлиқ эди. Хусусан, ягона иқтисодий сиёсатни ўтказиш ва шакллантириш; тараққиёт стратегиясини белгилаш; ички ва ташқи бозорларда умумдавлат манфаатларин таъминлаш; иқтисодий, фан-техникавий, савдо. Маъданий ва спорт соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, туризмни ривожлантириш ва бошқа алоқаларни самарали ёрдам бериб бошқарадиган Ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлиги (МВEС) барпо этилди. 1992 йил 26 мартда қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра вазирлик давлат органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини бошқариш, назорат қилиш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш ишларини олиб боради. Вазирлик Ўзбекистон Республикасини унинг ташқарисида намойиш этади; барча ташқи иқтисодий масалалар бўйича

давлат манфаатларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларини мамлакат номидан ҳимоя қилади. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўз фаолиятида халқаро ҳуқуқий нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган битимларига, қонунларига ва норматив актларига амал қилади. Ўз тараққиётидаги И-босқичнинг якуний даврида (1995 йилнинг охири) Ўзбекистон давлат бошқарувида, иқтисодиётда, ташқи савдо алоқаларида ҳамда ишлаб чиқариш доирасида барқарорлиги билан кўзга ташланди. 1995 йилда МДҲ давлатлари орасида савдода ижобий салъдо олган икки давлатнинг бири бўлди. Олтин қазиб олиш, энергетика, қурилиш, тўқимачилик саноати ва нефт’ ишлаб чиқариш соҳаларида дастлабки саноат инвестицияларининг лойиҳалари тугалланди; ҳиссадорлик асосида, шу жумладан, хорижий капиталнинг катнашуви билан аграр ҳамда саноат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун қонуний ва амалий шароитлар яратилди.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling