Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро туризм факулътети 70310107– “Логистика” мутахассислиги магистранти Махмудов Баҳромжон Мухаммаджон ўғлининг “Халқаро
Download 47.42 Kb.
|
3. Ички тақриз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т А Қ Р И З
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро туризм факулътети 70310107– “Логистика” мутахассислиги магистранти Махмудов Баҳромжон Мухаммаджон ўғлининг “Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришнинг аҳамияти” мавзусида ёзган магистрлик диссертация ишига Т А Қ Р И З Жаҳон иқтисодиёти амалиёти рақобатнинг объектив иқтисодий механизмлар ва шарт-шароитларнинг энг самарали фаолиятини таъминлашини, бунда ишлаб чиқарувчи истеъмолчи манфаатларини максимал даражада қондириш орқали ўз мақсадига эришишини намоён этмоқда. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида рақобат тўғрисидаги қонунлар қабул қилинган бўлсада, Жаҳон банки гуруҳининг ҳисоб-китобларига кўра, “кўплаб ривожланаётган мамлакатларда рақобатга қарши амалиёт, айниқса, соғлом ва самарали рақобат ҳали ўзининг ижобий самарасини кўрсатмаган бўлиб, мазкур жараёнларда ҳукумат аралашуви кўпинча фирмаларга тегишли рағбатларни бера олмайди” . Бу эса молиявий хизматлар бозорларида рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш сиёсатини янада такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. Дунёнинг етакчи илмий тадқиқот институтларида рақобат масалалари бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Рақобат ҳолатини баҳолашнинг услубий ёндашувларини такомиллаштириш, молия бозорининг маҳсулот сегментларини таснифлаш, рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида рақобат истиқболларини баҳолаш, молиявий технологиялар ва инновацион бизнес моделларини ривожлантириш, молиявий хизматлар бозорларида рақобатни ривожлантиришнинг тармоқ ва тармоқлараро хусусиятларини очиб бериш, молиявий хизматлар бозорларининг самарали фаолияти орқали истеъмолчи манфаатларини таъминлаш бу борадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон “Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, ишбилармонлик муҳити ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”, 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш ва монополияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564- сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади. Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқот мақсади ҳисобланади. Тадқиқотнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришнинг назарий асосларини тадқиқ этиш; халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматининг ўрни бўйича ёндашувларни тадқиқ этиш; Ўзбекистонда логистик хизматлар бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва унини таркибий хусусиятларини тадқиқ этиш; халқаро юкларни ташишда логистик хизматлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; Ўзбекистонда рақамли халқаро логистика йўналишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти сифатида “BULUT TEXTILE” МЧЖ корхонаси танланган. Тадқиқот ишининг предмети Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Магистрлик диссертация ишнинг хулоса қисмида, саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар баён этилади: диссертация мавзусининг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари, тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти. 1-боб. Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланади, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқот гипотезаси асосланади. 2-боб. Тадқиқот методологиясига бағишланади, унда маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тадқиқот парадигмаси, тадқиқот дизайнининг чекловлари ҳамда фойдаланилган воситалар баёни келтирилади. 3-боби. Тадқиқот таҳлили ва натижалари келтирилади ҳамда улар муҳокама қилинади, улардан келиб чиққан ҳолда тавсия ва таклифлар келтирилади, тавсияларга таъриф ва асослар баён қилинади. Хулоса қисмида тадиқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси, фан ва билимни олишига қўшилган ҳисса, тадқиқот натижаларнинг амалиётга тегишлилиги ва амалий аҳамияти келтирилади. Б.Махмудов томонидан ёзилган магистрлик диссертация иши кириш, бешта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Ишнинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асослаб берилган, ўрганилганлик даражасида эса шу соҳада илмий изланишлар олиб борган хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, илмий изланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, илмий қарашлари атрофлича ўрганилган ва магистрант томонидан ўз илмий изланишлари баён қилинган. Магистрант Б.Махмудов томонидан бажарилган магистрлик диссертация иши мустақил бажарилган, назарий ва амалий материалларга бой тугалланган илмий иш деб ҳисобланади, муаллиф томонидан олиб борилган таҳлил ва хулосалар илмий асосланган. Диссертация иши “Магистратура тўғрисидаги низом” талабларига мос келади, диссертацияда профессионал этика қоидаларининг бузилиш ҳолатлари, маълумотларни сохталаштириш ҳамда ёлғон ҳаволалар келтирилмаган ва уни “Логистика” мутахассислиги бўйича КИМК да ҳимоя қилиш учун тавсия этаман. Тақризчи: Download 47.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling