Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-чизма. Солиқларни прогноз қилишга хизмат қилувчи ахборот манбаларнинг гуруҳланиши


Download 1.53 Mb.
bet51/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-чизма. Солиқларни прогноз қилишга хизмат қилувчи ахборот манбаларнинг гуруҳланиши.
чакана савдо айланмаси, пуллик хизматлар, аҳолининг реал пул даромадлари даражаси, бюджет тақчиллиги, давлат бюджети параметри ва ижроси кўрсаткичи, аҳолининг табиий ўсиши, соҳалар ва тармоқлар бўйича иш ҳақи даражасининг табақалашуви, нархлар индекси ва шу кабилар) микроқтисодий(корхоналарнинг молиявий ресурслари ҳажми, даромадларнинг ренивестициялашув даражаси, маҳсулот таннархининг ўсиш даражаси, молиявий барқарорлик кўрсаткичлари, корхонанинг ўз маблағи ва жалб қилинган маблағлари ҳажми, солиқ боқиманда ҳажми ва шу кабилар), солиқларни прогноз қилувчиларнинг ўзларидаги мавжуд маълумотлар ва четдан жалб қилинадиган маълумотлар каби гуруҳларга ҳам бўлинади. Солиқларни прогноз қилиш жараёнида четдан(бошқа ахборот тарқатувчилар ва эгалик қилувчилар) жалб қилинган ахборотларнинг хусусияти шундаки, уларнинг ишончлигини қайта текшириш талаб қилинади, яъни уларнинг қайси манбалардан жалб қилинганлигига қараб ҳақиқийлигига баҳо берилади. Солиқ прогнозини амалга оширувчиларнинг ўзларидаги мавжуд маълумотларнинг эса ишончлиги юқорироқ бўлади, сабаби улар синтезлашган бўлади. Шу боисдан ҳам қайд этилган ахборот манбаларни ўзаро синтезлашган ҳолда қўллаш прогноз жараёнида катта аҳамиятга эга. Булар орасида молиявий ва номолиявий кўрсаткичларни ўзаро боғлиқ ҳолда қўллаш иқтисодий таҳлилнинг илғор методларидан фойдаланиш талаб қилинади. Молиявий кўрсаткичлар жумладан, солиқ тури бўйича солиқ қарздорлиги, ҳисобланган солиқ сўммаси ва шу каби кўрсаткичлар солиқ тўловчиларнинг фаолиятининг мавсумийлик характери, солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиниши, корхоналарда ҳисоб ишларининг ташкил этилиш даражаси, солиқ тўловчиларнинг таркибий ўзгариши(яъни, умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг соддалаштирилган тартибда солиқ тўлашга ўтиши), потенциал солиқ тўловчиларнинг реал солиқ тўловчиларга айланиши, бир солиқ тўловчининг солиқ турлари бўйича мажбуриятларининг ошиши ёки камайиши(масалан, кичик корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида юзага келиши ёки уни ягона солиқ тўловига қўшиб тўлаши, илгари акциз солиғи тўловчичиси бўлмаган солиқ тўловчининг акцизости маҳсулот ишлаб чиқариши туфайли акциз солиғи тўловчисига айланиши) каби кўрсаткичлар ўзаро таъсирда бўлади ва солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичларининг натижаларига таъсир қилади. Демак, солиқларни прогноз қилиш жараёнида ахборотларни гуруҳлаш ва уларни қайта ишлаган ҳолда қўллашдаги мураккаб жараёнлардан бири ҳам уларни ўзаро боғлиқ ва ўз ўрнида фойдаланиш масаласидир. Бунинг учун прогноз жараёнини амалга оширувчи мутахасссилардан маълум бир малака кўникмалари бўлиши лозим. Бундай малака талабларига назарий ва таҳлилий мушоҳада қилиш кўникмаси, иқтисодий таҳлил, эконометрик, статистик, математик методлардан яхши хабардор бўлиши, мантиқий фикрлай олиш қобилиятига эга бўлиш кабилар киради. Шу боисдан ҳам солиқ хизмати ва молия органларида айнан даромадлар прогнози ҳамда корхоналарда солиқларни режалаштириш билан шуғулланувчи мутахасссисларнинг иқтисодий таҳлил, эконометрик, миқдорий усуллар, статистика каби фанларни ўзлаштириб борилишини таъминлаш прогноз жараёнининг объективлигини оширишга хизмат қилади.
Умумий тартибда солиқларни прогноз қилишнинг ташкилий-амалий жараёнининг ўзини тўрт босқичга бўлиш мумкин. Яъни, ташкилий босқич, таҳлилий босқич, амалга ошириш босқичи ва якуний босқич. Қайд этилган босқичлар умумий тартибда солиқларни прогноз қилишнинг ташкилий-методологик моделини ифода этади. Ҳар бир босқичларнинг ўзи ҳам маълум бир кетма-кетлик босқичдан иборат бўлади. Ташкилий босқич эса прогноз жараёнининг дастлабки қадами бўлиб унинг даражаси эса солиқларни прогноз қилишнинг кейинги босқичларининг натижаларига бевосита таъсир қилади(-чизмага қаранг). Солиқларни прогноз қилиш ташкилий босқичи бу прогноз мақсадининг аниқлашдан бошланиб, кейинги тартибда жараёнда қатнашувчи ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари аниқланиб олинади. Ваколатли органлар ҳам ўз навбатида бевосита прогноз жараёнини амалга оширувчи ва унга ёрдам берувчиларга бўлинади.
Молия, солиқ хизмати ва божхона хизмати органлари бевосита прогноз жараёнини амалга оширса, бошқа тегишли вазирлик, қўмита, концерн ва агентликлар эса прогноз жараёнига ахборотлар тақдим қилиш, прогноз жараёнига тегишли маълумотларни қайта ишлашда, сўровномаларни ўтказиш жараёнида ёрдам беришда қатнашиши мумкин. Ташкилий босқичда унда қатнашувчи мутахассисларнинг малака талабларини аниқлаш ва унга асосланган ҳолда уларга вазифаларни тақсимлаш ва зарур бўладиган маълумотлар манбаларини аниқлаш, уларни шакллантириш ва қайта ишлаш ҳам асосий жараёнлар саналади. Чунки, ахборотлар базаси етарлича ва аниқ қилиб шаклантирилган тақдирда ҳам уни амалга оширувчи субъектлар-мутахассисларнинг малака даражаси ва уларнинг иш самарадорлиги энг муҳим аҳамият касб этади ва прогноз жараёнининг натижаларининг аниқлиги ҳам уларга боғлиқ бўлади, шу жиҳатдан олганда солиқларни прогноз қилиш жараёнида бу масалага катта эътибор бериш зарур бўлади. Солиқларни прогноз қилишнинг ташкилий-услубий жараёнида асосий жараёнлар қаторида таҳлилий босқич ҳам катта аҳамиятга эгадир. Таҳлилий босқичда асосан солиқларни прогноз жараёнига хизмат қилувчи ахборотларга таянилган ҳолда амалий ҳолат унинг ривожланиш тенденциялари аввалги йиллар билан қиёсий таҳлил қилинган ҳолда зарурий хулосалар олинади. Бунда турли даражадаги бюджетларга солиқ тушумларининг келиб тушиш тенденциялари, солиқ турлари бўйича аввалги йилларда аниқланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, миллий иқтисодиёт, тармоқлар, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ҳамда солиқ турлари бўйича солиқ потенциалининг динамик ва статистик ҳолати, ушбу жараёнларга таъсир этувчи омилларнинг таъсири даражалари таҳлил қилинади.


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling