Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-БОБ. "СОЛИҚ СТАТИСТИКАСИ ВА ПРОГНОЗИ" ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ


Download 1.53 Mb.
bet2/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

1-БОБ. "СОЛИҚ СТАТИСТИКАСИ ВА ПРОГНОЗИ" ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ


1.1. "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг предмети мақсад ва вазифалари
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фани ҳам ўз предметига эга. Дарсликнинг "Кириш" қисмида қисман таъкидлаганимиздек, солиқларни прогноз қилиш жараёнининг юзага келишининг асосий шарт-шароити бу миллий даромадни тақсимлаш жараёнида марказлашган пул фондларини шакллантиришнинг зарурлигидан келиб чиқади. Ушбу марказлашган пул фондларининг манбаларининг асосий қисмини солиқлар ва уларга тенглаштирилган бошқа мажбурий тўловлар ташкил қилади. Ваҳоланки, ушбу даромад манбалари эса бир томондан давлатнинг солиқ сиёсатига боғлиқ бўлса, бошқа томондан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдори солиқ тўловчиларнинг фаолияти(иқтисодий ҳатти ҳаракати ва молиявий натижалари)га боғлиқ бўлади. Ўз навбатида давлатнинг солиқ сиёсатининг даражаси(прогрессив ёки рағбатлантирувчи) эса ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилиб, солиқ тушумларининг камайиши ёки табиий равишда ошиб боришига олиб келади. Бу жараёнда эса давлат бюджети ва бошқа пул фондларини режалаштириш жараёнидан келиб чиқади. Бироқ, ушбу режалаштиришнинг асосини эса прогнозлаштириш жараёни ташкил қилади. Солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолияти эса бозор муносабатлари шароитида эса бозор қонунларига боғлиқ бўлади. Бозор қонунлари қайсиларининг молиявий ҳолатига ижобий таъсир қилса, бошқа бирларига, масалан, бозор қоидаларига амал қилмаган ҳолда иқтисодий фаолият юритувчиларнинг фаолиятига эса салбий таъсир қилади, натижада эса солиқлар тушумларининг пул фондларига бир маромда тушиши жараёни бузилади. Агар, бу ҳолатларни эътиборга олмасдан туриб ушбу пул фондларини режалаштириш амалга оширилса улардан қилинадиган харажатларнинг йўналишига таъсир қилади. Бу ерда икки ҳолат юзага келади. Биринчиси, пул фондлари, масалан, Давлат бюджетидан қилинадиган харажатларга нисбатан даромадлар кўпроқ тушади ва молиялаштиришда муаммо келиб чиқмайди, бироқ, молиявий имкониятга нисбатан молиявий режалаштириш амалга оширилмаганлигини кўрсатади. Иккинчи ҳолатда эса режалаштирилган харажатлар, яъни бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметасига мувофиқ тасдиқланган харажатларни тўла молиялаштириш имконияти бўлмайди, чунки, даромадлар тушуми билан режалаштирилган харажатлар ўртасида катта тафовутни келиб чиққан бўлади. Натижада эса давлатнинг ижтимоий хизматлари ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатдан камайиб кетади. Демак, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишнинг энг муҳим усуллари сифатида пул фондларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни объектив тарзда прогнозлаштириш ва уларни оқилона режалаштириш жараёнини амалга ошириш ҳисобланади.
Бу ерда кўринадики, миллий даромадни давлат манфаатлари (аслида халқ манфаатлари) ва миллий даромадни ишлаб чиқарувчилар ўртасида қайта тақсимлаш жараёнида шакллантириладиган пул фондларига солиқ тушумларининг келиб тушиш жараёнларининг ҳажмини олдиндан аниқлаш билан кенг қамровли ўта мураккаб муносабатлар юзага келади. Бу жараёнлар эса солиқ тизимининг хусусиятларини ўрганувчи бошқа фанлар, масалан "Солиқ назарияси, "Солиқлар ва солиққа тортиш", "Солиқ ҳуқуқи", "Солиқ назорати", "Солиқ маъмурчилиги", "Солиқ сиёсати" ва шу каби фанлар доирасида чуқур алоҳида ўрганилмайди. Шунингдек, солиқ тизими доирасида солиқ тўловчиларнинг юзага келиши, уларни солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиш, солиқ объектларининг юзага келиши ва уларни ҳисобга олиш ҳамда солиқ тушумларининг статистик ҳисобини юритишга оид ўзига хос муносабатлар ҳам келиб чиқадики, юқорида қайд этиб ўтилган фанлар доирасида ушбу жараёнлар жуда қисман доира кўрилади, аммо, уларнинг барча жиҳатлари қамраб олинмайди. Демак, қайд қилинган жараёнларни алоҳида ўрганувчи алоҳида фанга эҳтиёж келиб чиқади. Шу боисдан ҳам "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг юзага келишига эҳтиёж туғилади. Демак, "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани солиқ тизимини ўрганувчи фанлар орасида ўзига хос алоҳида ўрганиш предметига эга. Бу жараён асосан уч муҳим кетма-кетликдаги босқичларни қамраб олади. Биринчиси юқорида айтилганидек, солиқ тўловчиларнинг юзага келиши, уларни солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиш, солиқ объектларини ҳисобга олиш ҳамда солиқ тушумларининг турли даражадаги бюджетларга келиб тушишини статистик ҳисобини юритиш босқичи бўлса, иккинчи босқичи бу солиқларни прогноз қилишнинг муҳим асоси бўлган турли даражадаги солиқ потенциалини аниқлаш ҳисобланади ва учинчи босқичи эса турли даражадаги пул фондлари(асосан бюджет тизими бюджетларига)га солиқларнинг келиб тушиши жараёнини прогноз қилиш босқичларидан иборат бўлади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг предметини қуйидагича аниқлаш мумкин.
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг предмети бу - солиқ тўловчилар ва солиқ объектларининг юзага келиши, уларни давлат рўйхатига олиш, солиқ тушумларининг ҳисоби олиш ва улар билан боғлиқ давлат ваколатли органларнинг ўзаро муносабатлари, солиқ потенциалини аниқлаш ҳамда солиқларни прогноз қилиш жараёни билан боғлиқ муносабатлар йиғиндисидан иборатдир.

"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг предмети таркиби



Солиқ тушумларининг бюджетларга келиб тушиш жараёнлари

Солиқ ва тўловларнинг турли даражадаги бюджетларга келиб тушишини прогноз қилиш жараёни

Турли даражадаги солиқ потенциалини аниқлаш(баҳолаш)

Солиқ объектларини юзага келиши ва уларни рўйхатга олиш жараёнлари

Солиқ тўловчиларни юзага келиши ва уларни рўйхатга олиш жараёнлари

Демак, бундан кўринадики, "Солиқ статистикаси ва прогнози" фани бир бири билан боғлиқ бир қатор муносабатлар тизимини яхлит ҳолда ташкил қилади. Ушбу жараёнларнинг боғлиқлиги шундаки, агар солиқ тўловчилар ва солиқ объектлари ўз вақтида рўйхатга олинса улар ўз навбатида алоҳида ҳамда яхлит ҳолда бюджетларга солиқ тушумларини прогноз қилиш жараёнида муҳим миқдорий омил бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида эса солиқ тушумларини турли даражадаги бюджетларга келиб тушишини тўғри статистик ҳисобини юритиш эса бюджетга солиқ тушумларини умумлаштириш имкони ва уларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланиш жараёнларини тўғри олиб боришни таъминлайди.


Солиқ потенциални аниқлаш(баҳолаш) эса солиқларни прогноз қилиш жараёнининг асосий ва муҳим сифат омилларидан бири ҳисобланади. Солиқ потенциалини миллий иқтисодиёт, тармоқлар, алоҳида олинган солиқ тўловчилар(айниқса донор солиқ тўловчилар), туманлар ҳамда аҳоли қатламлари бўйича аниқлаш эса солиқ турлари ҳамда умумий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқларнинг келиб тушиш даражасини баҳолаш имкониятини беради ва унинг даражасига қараб эса давлат ўзининг солиқ сиёсатини белгилаш имконияти туғилади.
Бошқа фанлар сингари "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг мақсади ва вазифалари унинг тадқиқот предметидан келиб чиқади. Шу жиҳатдан олганда "Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг мақсади талабаларга солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини ҳисобга олиш ва солиқ тушумларининг бюджетларга келиб тушиши статистикасини ташкил этиш, солиқ потенициалини аниқлаш ҳамда солиқ турлари бўйича солиқларни прогноз қилиш жараёнларининг хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб беришдан иборатдир.
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг мақсадидан келиб чиқиб, унинг олдига қўйиладиган қуйидаги вазифалар белгиланади:

  • Солиқларни прогноз қилишнинг иқтисодий зарурлигини асослаб бериш;

  • прогноз, башорат ва режа каби тушунчаларнинг моҳияти ва уларнинг ўзаро фарқларини кўрсатиб бериш;

  • солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини ҳисобга олиш(давлат рўйхатига олиш) каби жараёнларни ёритиб бериш;

  • солиқ тушумларини турли бюджетларга келиб тушиш жараёнларини ва уларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланиш жараёнлари ҳамда ушбу ҳолат билан боғлиқ тегишли ваколатли давлат органлари ўртасидаги муносабатларни кўрсатиб бериш;

  • солиқ потенциали тушунчасининг моҳиятини очиб бериш, солиқ потенциалини турли даражаларда баҳолаш механизмлари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни ёритиб бериш;

  • солиқларни прогноз қилиш ва солиқларни режалаштиришнинг давлат бюджетини режалаштириш жараёнидаги ролини ёритиб бериш;

  • солиқларни прогноз қилиш жараёнида қўлланиладиган моделлар ва методларнинг моҳиятини очиб бериш ва уларни қўллашнинг амалий жиҳатларини кўрсатиб бериш;

  • солиқларни прогноз қилишнинг айрим хорижий давлатлардаги амалий тажрибаларни ёритиб бериш;

  • солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектларда солиқларни режалаштириш механизмларини кўрсатиб бериш;

  • солиқларни прогноз қилиш жараёнида мавжуд айрим назарий ва амалий муаммоларнинг мазмуни билан таништириш ва уларни ечимларини топиш юзасидан талабаларда илмий мушоҳадалар юритиш кўникмаларини шакллантириш;

  • солиқ статистикаси ва прогнози жараёнига оид ахборот манбаларини тақдим этиш ва шу каби вазифалар.




Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling