Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


- чизма. Солиқ статисикасининг таркибий тузилиши


Download 1.53 Mb.
bet6/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-


чизма. Солиқ статисикасининг таркибий тузилиши.
Солиқ статистикаси солиқ тизими ва бошқа иқтисодий муносабатлар доирасида бир қатор вазифаларни бажаради. Унинг бу вазифалари давлат статистикасининг асосий вазифалари ҳамда унинг таркибига кирувчи муносабатларнинг мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Шунга кўра солиқ статистикаси қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Солиқ тўловчилар ва солиқ объектларининг юзага келиш жараёнларини ҳисобга олиш;

  • солиқ тушумларининг турли даражадаги бюджетларга келиб тушишининг узлуксиз ҳисобини олиб бориш;

  • солиқ, молия, банк, статистика ва бошқа тегишли ваколатли органлар ўртасида солиқ тўловчилар, солиқ объектлари ва солиқ тушумларини ҳисобга олиш билан боғлиқ ўзаро иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга оид маълумотларни мувофиқлаштириш;

  • солиқ тўловчилар, объектлар ва тушумларга оид жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва тегишли тартибда ундан фойдаланувчиларга тадқим қилиш;

  • давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда солиқ статистикаси маълумотлари билан таъминлаш;

  • статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлар тизимидан фойдаланиши ва шу кабилар.

Солиқ статистикаси моҳияти жиҳатдан Давлат статистикасининг асосий тамойиллари: ишончлилик, холислик, беғаразлик; долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик; қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик; статистика ҳисоботини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашишни истисно этувчи солиқ статистикаси ишларини ташкил этиш тизимини яратиш каби тамойилларига асосланади.
Давлат солиқ хизмати органларида солиқ статистикаси ишларини ташкил қилиш Давлат солиқ қўмитасида "Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси", вилоят Давлат солиқ бошқармалари ва туман(шаҳар) Давлат солиқ инспекцияларида эса "Солиқ ва мажбурий тўлов тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими" ҳамда "Бухгалтерия ҳисоби ва бутлаш бўлими" томонидан амалга оширилади, шунингдек, ушбу бўлинмалар мутахассислари томонидан солиқ ва мажбурий тўловлар тушуми бўйича таҳлил ишлари билан бирга солиқларни прогноз қилиш жараёни ҳам амалга оширилади. Солиқ статистикасини ташкил қилиш ва уни амалга оширишда статистиканинг методларидан ҳам кенг фойдаланилади. Бунда вариациялар, танланма кузатиш, статистик кузатишлар ва шу кабилар асосий роль ўйнайди.
Солиқ статистикасини амалга оширишда уни амалга оширувчилар томонидан статистиканинг турли хил методларидан фойдаланишда улардаги мавжуд маълумотларга ҳамда статистик кузатувлар асосида олинган ахборотларга таянилади. Бунда давлат статистика кузатувлари солиқ, молия ва банк тизими ҳамда иқтисодиётда солиқлар билан боғлиқ содир бўлаётган ҳодисалар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда йиғиб боришдан иборат бўлиб, улар бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ва бевосита кузатувлар йўли билан ўтказилади. Солиқ статистикаси маълумотлари тўлиқ, холис, ишончли бўлиши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, банклар, бошқа юридик шахслар (зарур ҳолларда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари), жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат статистикаси ваколатли органи тасдиқлаган муддатларда ва давлат статистика кузатувлари шакллари бўйича тақдим этилади. Давлат статистика кузатувларининг шакллари бўйича статистика маълумотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тартибга солувчи, қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормалар статистика ҳужжатларини тўлдириш (статистика кўрсаткичлари ҳисоби) учун асос бўлиб хизмат қилади. Статистика маълумотларидан давлат манфаатларини кўзлаб ва илмий мақсадларда, жамоатчиликни хабардор этиш, бундай маълумотлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун фойдаланилади.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling