Таянч сўз ва иборалар:
Фан, предмет, объект, илмий билиш, тадқиқот методлари, диалектик метод, абстракция методи, индукция методи, дедукция методи, мантиқийлик методи, тарихийлик методи, фаннинг вазифалари, тақсимот, фанлар билан алоқа, моделлар, методлар.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
Фан предмети деганда нима тушунилади?
Фан сифатида юзага келишининг асосий шарти нимада?
Фанлар ўз ўрганиш соҳаларини нима учун методлар орқали ўрганади?
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг бошқа иқтисодий фанлардан нималари билан фар қилади?
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фани ўз предметида илмий билиш ва фанни ўрганишнинг қандай методларидан фойдаланади?
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлигини изоҳланг.
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг солиқ соҳасида мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти нималарда деб ҳисоблайсиз?
"Солиқ статистикаси ва прогнози" фанининг предметини айтиб беринг.
2-БОБ. СОЛИҚ СТАТИСТИКАСИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
2.1. Солиқ статистикаси ва унинг моҳияти
Солиқ тизимининг муҳим таркибий қисмини солиқ статистикаси ташкил этади. Солиқ статистикаси мазмунан ва ташкилий жиҳатдан статистиканинг умумий қонуниятлари, методлари ва ташкилий механизмларига асосланиши билан бир қаторда солиқ механизмининг асосий тамойилларига асосланди, яъни солиқ статистикаси солиқ тўловчилар ва солиқ тушумларининг юзага келиш ва амал қилиш жараёнларини бошқа молиявий муносабатлар билан боғлиқ ҳолда уни ҳам миқдор ва сифат кўрсаткичлар асосида ҳисобга олиб боради. Шу жиҳатдан олганда солиқ статистикасининг асосида солиққа оид муносабатларни ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатдан ҳисобга олади ва ҳисоб тизимида ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Шу жиҳатдан олганда солиқ статистикаси деганда солиқ тизимида солиқ тўловчилар, солиқ объектларининг юзага келиши, уларни ҳисобга олиш, турли даражадаги бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ҳамда солиқ тўловчилар(солиқ объектлари) ва солиқ тушумларини ҳисобга олишда тегишли ваколатли органлар ўртасидаги муносабатлар йиғиндиси тушунилади. Солиқ стасистикаси қуйидаги таркибга эга бўлади:
Солиқ статисикасининг таркибий тузилиши
Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш
Солиқ объектларини ҳисобга олиш
Турли даражадаги бюджетларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш
Солиқ тўловчилар, объектлар ҳамда тушумларни ҳисобга олишда ваколатли органлар ўртасидаги муносабатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |