Тошкент давлат иқтисодиёт университети Магистратура бўлими “Макроиқтисодиёт” мутахассислиги 2-курс магистри Расулов Жамшид Шокир ўғлининг


Download 41.92 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi41.92 Kb.
#1275893
TuriДиссертация
Bog'liq
2 5244603853843732895


Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Магистратура бўлими “Макроиқтисодиёт” мутахассислиги
2-курс магистри Расулов Жамшид Шокир ўғлининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ўсишини эконометрик моделлар асосисда таҳлил қилиш.” мавзусидаги магистрлик диссертациясига
ТАҚРИЗ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни юқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш стратегиясини давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.
Шуларни ҳисобга олганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаши асосида аҳоли турмуш фаровонлиги ва ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган. Бу мақсадга эришишнинг асосий шартларидан бири – юртимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ш.Хидоятовнинг магистрлик диссертацияси мавзуси долзарб, унда барқарор иқтисодий ўсишнинг илмий-услубий асослари тадқиқ қилинган ва шу асосда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш тенденциялари таҳлил ва прогноз қилинган.
Тақриз учун тақдим этилган ушбу магистрлик диссертацияси иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ишнинг мақсади ва вазифалари, илмий ғояси асослаб берилган ва ишнинг илмий жиҳатдан янгилиги баён этилган.
Диссертациянинг биринчи бобида, иқтисодий ўсишнинг мазмун-моҳияти, иқтисодий ўсиш йўллари ва турлари, иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар, бугунги кунгача иқтисодчи олимлар томонидан яратилган ва иқтисодиётда қўлланилаётган асосий иқтисодий ўсиш моделлари ўрганилиб чиқилган ва тегишли хулосалар чиқарилган.
Диссертациянинг иккинчи бобида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг йиллар бўйича ўсиш динамикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида камбағалликни камайтириш босқичлари таҳлил этилган ва иқтисодий ўсишга таъсир этган омиллар баҳоланган.
Диссертациянинг учинчи бобида мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг устувор йўналишлари асослаб берилган ҳамда иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари ўзгариши динамикаси эконометрик моделлар ёрдамида прогноз қилинган.
Ишнинг якуний қисмида тадқиқотлар натижалари умумлаштирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган, улар асосланган.
Ушбу тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар гуруҳларга ажратилган;

  • иқтисодий ўсиш моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари умумлаштирилган;

  • мустақиллик йилларида мамлакатимизда иқтисодий ўсиш босқичлари ва унга иқтисодиёт тармоқларининг қўшган ҳиссалари баҳоланган;

  • мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичлари эконометрик моделлар ёрдамида прогноз қилинган.

Тадқиқот натижаларидан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда “Макроиқтисодиёт”, “Иқтисодий ўсиш моделлари” фанларидан маъруза ва амалий машғулот дарсларини ўтишда фойдаланиш мумкин.
Магистр Расулов Ж магистрлик иши якунланган, қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради, уни ҳимояга тавсия этаман ва магистрант Расулов Ж магистр даражасини олишга муносиб деб ҳисоблайман.

Тақризчи,
ТДИУ “ ” кафедраси , и.ф.д.


Download 41.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling