Корпорациялар ўз навбатида, давлат олдида корхоналарнинг, масалан ягона солиқ тўловчи ваколотхоналари сифатида иштирок этиши мумкин. Ҳар қандай корпоратив бирлашма фаолият курсатиш мақсадига эга булади ва ушбу мақсадга эришишда бошқаришни босқичма босқич амалга оширади. Ушбу тизимдаги оқимлар қуйидаги тарзда тақсимланади: ■ акциядорлардан бош директорга ва менежментга капитал келиб тушади, бош директор ва менежер акциядорларга «шаффоф» молиявий ҳисобот тақдим этиш мажбуриятини олади; ■ акциядорлардан директорлар Кенгаши фаолиятини назорат қилиш келиб чиқади, директорлар Кенгаши эса акциядорларга ахборот ва индивидуал ҳисобот тақдим этади; ■ бош директор ва менежмент директорлар Кенгашига стратегияни амалга оширишнинг бориши ҳақида ахборот ва тезкор маълумотлар тақдим этади, ўз навбатида у компания ва бош директор фаолиятини назорат қилиб боради.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |