Корпоратив бошқарув андозаларини жорий этишнинг иқтисодий жиҳатлари, корпорациялар бошқарувининг самарали тизимини шакллантириш, бошқарувнинг тамойиллари, уни тузишга таъсир этувчи омиллар каби масалалар ҳозирги вақтда долзарб ҳисобланади. Ушбу дарсликда корпорацияларни бошқариш усуллари ва уларнинг амалдаги тизими, корпорацияларни бошқаришнинг ҳозирги замон ривожланиш тенденциялари, корпоратив бошқарув андозаларини жорий этиш масалалари кўриб ўтилган. Корпоратив тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасида мулк шаклларини ўзгартириш жараёнларини амалга оширишда келиб чиқадиган низолар ва уларнинг турлари, шунингдек, уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталган. Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқаришнинг миллий моделини шакллантириш жараёнлари давом этмоқда, шу сабабли ушбу уқув қўлланмада корпоратив бошқарув муаммолари ва уларни бартараф этиш мавзуларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. мустаҳкамлаш очиқ иқтисодиёт йўлида изчил ривожланишимизнинг муҳим омили ҳисобланади. Корпоратив бошқарувнинг келиб чиқиш тарихи. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини ҳамда жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлай оладиган кўп укладли иқтисодиёт ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини яратиш устувор вазифа этиб белгиланди. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларини ислоҳ қилиш тажрибаси шуни тасдиқламоқдаки, маъмурий - режали иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор моделига уйғун ўтишнинг муҳим воситаси хусусийлаштириш ва акцонерлаштириш бўлиб, бу хақиқий мулкдорлар синфининг шаклланишига ва сусийлаштирилган мулкни корпоратив бошқаришнинг амарали усулларини жорий этишга кўмаклашади. Ўзбекистоннинг корхоналарида корпоратив менежментни шакллантириш учун шарт-шароитлар 1997-1998 йилларда ошланди ва муайян расмий -ташкилий асослар устақилликнинг илк йилларидаёқ собиқ давлаткорхоналарининг згартирилиши давомида юзага келди. Корпоратив бошқарувнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир нечта босқичга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |