давлатнинг корхоналарни хусусийлаштириш ва уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга қаратилган чоралари; давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларини ташкил қилиш шаклида давлат тасарруфидан чиқариш жараёни, эмиссия кўламларини кенгайтириш ва уларнинг акцияларини муомалага чиқариш; корхоналар акциядорлари ҳуқуқларини давлат ва унинг ваколатли идоралари томонидан ҳимоя қилинишининг мустаҳкам қонунчилик ва институционал базасини яратиш. Корпорация (лотинча corporatio – бирлашиш) – бу умумий мақсадларга эришиш, биргаликда фаолият кўрсатиш учун бирлашган ва ҳуқуқнинг мустақил субъектини – ҳуқуқий шахсни ташкил қилган жисмоний ёки ҳуқуқий шахслар бирлашмасидир. 1. Корпорациялар-мулкчиликнинг ҳиссадорлик шаклининг замонавий кўринишларидан бири ҳисобланади. Унда бир неча мулкдорлар манфаатлари бирлашади, ягона мақсад доирасида инвесторлар апиталлари бирлаштирилади. 2.Мамлакат қонунчилигида “корпорация” тушунчаси юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилмаганлиги сабабли бу тушунчани талқин қилишда икки хил маъно кузатилади. Айрим белгилар бўйича корпорациялар қаторига тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва аъзоликка асосланган барча хўжалик субъектлари, бошқа белгилар бўйича эса – фақат акциядорлик жамиятлари киритилади. Бироқ мамлакат иқтисодий - ҳуқуқий тизимида моҳиятига кўра кичикроқ шартлиликлар билан, айнан акциядорлик жамиятлари жаҳон хўжалик ва ҳуқуқий амалиётида умум қабул қилинган корпорация тушунчаси билан тенглаштирилади. Айтиб ўтиш керакки, корпорация тушунчасии ҳозирги шароитларда яна бир ўзига хос жиҳатни касб этмоқда. У бир нечта юридик шахслар томонидан ташкил этилган хўжалик субъектини белгилаш учун фойдаланилиб, уларнинг ҳар бирини бошқа мулкий муносабатлар, биргаликда бизнес юритиш, умумий мақсадлар ва манфаатлар, умумий ташкилий структура билан боғлиқ мустақил иқтисодий субъект сифатида кўриб чиқиш мумкин. Шундай қилиб, Ўзбекистонда корпорация мустақил акциядорлик жамияти бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |