ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ СИРТҚИ БЎЛИМ
«Менежмент ва маркетинг» кафедраси МАЖЛИСИНИНГ БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА
2023 йил 17 феврал № 23 Тошкент шаҳри
Раислик қилувчи:
|
Сиртқи факультет “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири и.ф.н., доцент Н.Х.Бекмуродов
|
Қатнашдилар:
|
Профессорлар: Д.М.Расулев
Доцентлар: Б.Т. Бойхонов, М.И. Қутбиддинова,
У.А. Отажонов, Г.М.Абдулхаева, Д.Қ. Абдуллаева, Н.А.Рахмонов, Ш.А.Турсунов, Ж.Ш. Тухтабоев, Г.Ю. Ходжамуротова, Д.Ю. Матризаева, Ш.Т.Нуриллаева, Д.А.Собирова.
Катта ўқитувчилар: С.А.Сайдуллаева, Н.И.Акромова, Б.И.Хидирова.
Ассистентлар: Н.О.Тўраева, З.Б.Ибрагимова, М.Ж. Мирзажонова.
|
КУН ТАРТИБИ:
2. “Менежмент ва маркетинг” кафедраси доценти Г.М.Абдулхаева “Инновацион менежмент” фанидан курс ишини ёзиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатмасини нашрга тавсия этиш тўғрисида
Эшитилди: Ушбу масала юзасидан кафедра мудири, доц. Н.Х.Бекмурадов сўзга чиқди. Курс ишини ёзишда асосий масалалардан бири бу талабалар томонидан курс иши мавзусини тўғри танлаш ҳисобланади. "Инновацион менежмент" фани бўйича курс иши мавзусини танлаш имконияти кенг бўлиши учун, тайёрланган мавзулар рўйхати курс иши ёзиши кўзда тутилган талабалар сонига нисбатан икки баробар кўп бўлиши тавсия этилади. Курс иши мавзулар рўйхати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларни ёритишга асос бўладиган мавзулар билан янгиланиб туриши ва талабаларга танишиш учун берилиши лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Мазкур услубий кўрсатмада курс ишини ёзишда талабаларнинг курс ишни бажариш жараёнида бажарадиган асосий вазифалари ҳамда бириктирилган илмий раҳбар курс ишини тайёрлашда талабага раҳбарлик қилишдаги вазифалари батафсил баён этилган.
Сўзга чиқдилар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессори Д.Расулев сўзга чиқиб, муаллиф Г.М.Абдулхаева томонидан тайёрланган ушбу услубий кўрсатма кириш, “Курс ишини ташкиллаштириш”, “Курс ишини расмийлаштириш тартиби”, “Курс ишини ҳимоя қилиш ва баҳолаш тартиби” номли 3 та бўлимдан, шунингдек фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборатлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Муаллиф Г.М.Абдулхаева томонидан тайёрланган услубий кўрсатма, курс ишини таркибий тузилиши мазмуни, адабиётларни ўрганиш ва асосий маълумотларни йиғиш, курс ишини техник расмийлаштиришнинг тартиби каби масалалар кўриб чиқилган.
"Инновацион менежмент" фани бўйича курс ишини ёзиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатма қўйилган барча талабларга мос келади ва уни чоп этишга тавсия этилади.
Ушбу масала бўйича кафедра мажлиси қарор қилади:
Кафедра мудири, доцент Н.Х.Бекмурадов берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси доценти Г.М.Абдулхаева “Инновацион менежмент” фанидан курс ишини ёзиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатмасини нашр этишга тавсия этилсин.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси доценти Г.М.Абдулхаева “Инновацион менежмент” фанидан курс ишини ёзиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатмасини университет Кенгашида кўриб чиқилиши сўралсин ва муҳокамадан ўтказиш учун тавсия этилсин.
Мажлис раиси Н.Х.Бекмурадов
Котиба Б.Хидирова
Do'stlaringiz bilan baham: |