Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
корхоналар молиявий-иқтисодий барқарорлиги тушунчасига илмий-назарий ёндашувлар тизимлаштирилган;
саноат корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, уларни татбиқ этиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда кимё саноати молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, корхоналар иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар эконометрик таҳлиллар асосида аниқланган;
кимё саноати корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўзбекистон кимё саноати корхоналари фаолиятини ўрганишда қўлланилган маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, тажриба-синов ишлари тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган натижаларнинг назарий жиҳатдан асосланганлиги, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан кимё саноати корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига қаратилган илмий тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти диссертация ишида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан кимё саноати корхоналари иқтисодий барқарорлигини таъминлашни такомиллаштириш йўллари ва соҳани ривожлантиришга қаратилган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, олий ўқув юртларида соҳага оид фанлар, хусусан, «Саноат иқтисодиёти», «Корхона иқтисодиёти», «Иқтисодий хавфсизлик» йўналишларида мутахассислар тайёрлаш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа амалий материалларни тайёрлашда илмий манба сифатида кенг фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |