12
1-жадвал маълумотларига кўра, Парибас
банк активларининг умумий
ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ва
кредитлар асосий
салмоқни эгаллайди. Ушбу икки активнинг жами активлар ҳажмидаги салмоғи,
2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, 83,1 фоизни ташкил этди. Бу эса, биринчидан,
Парибас банкнинг асосий фаолият йўналишларидан
бирини кредитлаш
эканлиги билан,
иккинчидан, банкнинг қимматли қоғозлар ѐрдамида
амалга
ошириладиган
инвестицион
операцияларини
ривожланганлиги
билан
изоҳланади.
Шунингдек, маълумотлардан кўринадики, 2014-2018
йилларда Парибас
банк активларининг умумий ҳажмида нақд пул маблағлари ва унинг «Ностро»
вакиллик ҳисобрақамларидаги пул маблағлари нисбатан кичик салмоқни
эгаллаган. Бу эса, ушбу активларни даромад келтирмайдиган активлар эканлиги
билан изоҳланади. Асосий воситалар ҳам даромад
келтирмайдиган активлар
бўлганлиги сабабли уларнинг Парибас банк активлари ҳажмидаги салмоғи
кичик.
Шуниси аҳамиятлики, тараққий этган мамлакатларда Ҳукумат қимматли
қоғозларнинг йирик эмитенти бўлганлиги сабабли
тижорат банкларининг
жорий ликвидлилигини таъминлашда мазкур қимматли қоғозларга қилинган
инвестициялар муҳим ўрин тутади. Чунки, тижорат банклари юқори ликвидли
активлари таркибида Ҳукуматнинг қимматли қоғозларига қилинган
инвестициялар юқори салмоқни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: