23
Ҳозир республикамизнинг барча вилоятларида туризм соҳасидаги
минтақавий мақсадли дастурлари ишлаб чиқилиб, давлат,
хусусий ва давлат-
хусусий шерикчилиги тамойиллари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада
Туризм ва спорт вазирлиги қошида «Миллий PR маркази» ДУК алоҳида
аҳамиятга эга бўлиб, давлат-хусусий шерикчилиги
асосида ишларни амалга
ошириб келмоқда. Лекин бу олиб борилаётган ишлар етарлича эмаслигини
тадқиқотлар натижаси кўрсатмоқда.
Муаллифнинг фикрича, вазирлик
қошидаги «Миллий PR маркази»нинг
фаолиятини кенгайтириб, уни
такомиллаштирган ҳолда «Туризм мультимедиа маркази»ДУКни ташкил қилиш
лозим. Сабаби, туристларга рақобатбардош ва сифатли хизматлар кўрсатишда
бир қатор муаммоларга дуч келинмоқда. Масалан, туристларнинг
республикамизда қолиш кунларини узайтиришда муҳим аҳамиятга эга
тадбирларни (туристик объектларда туристлар учун махсус тарихий-маданий ва
ахборот берувчи саҳналаштирилган томошалар кўрсатиш) ўтказиш хизматлари
етарлича амалга оширилмаяпти.
Миллий туризмни тарғиб қилувчи юқори
сифатли мультимедиали
телемаҳсулотлар,
ток-шоу
жанрларидаги
миллий
кўрсатувларни
ташкиллаштириш ва туризм хизматларини амалга оширувчи ташкилотларга
медиа-технологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: