Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тaдқиқотнинг республикa фaн вa технологиялaри ривожлaнишининг


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/55
Sana15.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1482496
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Avtoreferat

Тaдқиқотнинг республикa фaн вa технологиялaри ривожлaнишининг 
устувор йўнaлишлaригa мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика фан ва 
технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни 
маънавий-аҳлоқий ва маданий-маърифий ривожлантириш, инновацион 
иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мос равишда бажарилган. 
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи
3

Туризм инфратузилмасини шакллантириш ва такомиллаштиришга йўнал-
тирилган илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий 
таълим муассасалари, жумладан, Stanford University, Princeton University, 
Harvard University (АҚШ), Cambridge University (Буюк Британия), Universidad 
de Las Palmas de Gran Canaria, Universidad Complutense (Испания ), University of 
Munster (Германия), Sejong University

Korea Development Institute (Жанубий 
Корея), Tailors University (Малайзия), Gazi University (Туркия), Тошкент давлат 
иқтисодиёт
университети, «Ипак Йўли» халқаро туризм университети, 
Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 
Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон халқаро ислом 
академияси, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро давлат университети, 
Урганч давлат университети, Фарғона давлат университетида (Ўзбекистон 
Республикаси) олиб борилмоқда. 
3
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи Stenford University, Princton University 
(АҚШ), Harvard University (АҚШ), Cambridge University (Буюк Британия), Universidad de Las Palmas de Gran 
Canaria, Universidad Complutense (Испания), Sejong University Korea Development Institute (Жанубий Корея), 
Gazi University (Туркия), Тошкент давлат иқтисодиёт университети веб-саҳифалари ва бошқа манбалар асосида 
ёритилган. 



Туризм соҳасини ривожлантириш, инфратузилмани такомиллаштириш ва 
инновацион технологияларни қўллаш бўйича жаҳонда олиб борилган 
тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: 
туризм фаолиятининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш 
механизми ишлаб чиқилган, тизим бошқарувини оптималлашириш учун зарур 
ташкилий ўзгаришларнинг таъсири баҳоланган (Stanford University,
Harvard 
University 
– АҚШ; University of Munster – Германия); туризм 
инфратузилмасини такомиллаштириш ва унинг ривожланишига таъсир қилувчи 
асосий омиллар (Universidad de Las Palmas de Gran Canaria, Universidad 
Complutense 
– Испания); минтақавий туризмни ривожлантириш ва 
бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари, туризм хизматларини 
кўрсатишда халқаро стандартларни жорий қилиш, туристик ресурслардан 
самарали фойдаланиш йўллари (Sejong University, Korea Development Institute–
Жанубий Корея); туризм хизматлари экспорти ҳажми ошиши ЯИМ ҳажми 
ортишига кўрсатувчи таъсири ўрганилган (Gazi University – Туркия), 
туризмнинг мамлакат ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига 
таъсирининг назарий ва услубий жиҳатлари асосланган (Тошкент давлат 
иқтисодиёт университети, «Ипак Йўли» халқаро туризм университети, 
Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 
Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон халқаро ислом 
академияси, Бухоро давлат университети,
Урганч давлат университети
Фарғона давлат университети – Ўзбекистон). 
Жаҳонда туризм инфратузилмасини шакллантириш ва уни такомиллаш-
тириш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб 
борилмоқда: минтақалараро, минтақавий, мамлакат, ҳудуд ва маҳаллий туризм 
инфратузилмасини такомиллаштириш; туризм объектларини барпо этишда 
инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш; туризмда рақамли 
инновацион технологик платформаларни яратиш; туризм кластерлари 
фаолиятини ривожлантириш; қишлоқларда туризмни ташкил қилишда 
туристик ресурслардан самарали фойдаланиш ва бошқалар. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling