Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsс


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/43
Sana17.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1522037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
sanoat korxonalari faoliyatini iqtisodij-statistik tahlili qoraqalpogiston respublikasi misolida

Тадқиқотнинг объекти сифатида Қорақалпоғистон Республикасида 
фаолият олиб бораётган саноат корхоналари иқтисодий фаолияти олинган. 
Тадқиқотнинг предметини маҳаллий саноат корхоналари иқтисодий 
ривожланиш салоҳияти ва самарадорлигини статистик таҳлил қилиш билан 
боғлиқ иқтисодий муносабатлар ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий 
ва динамик таҳлил, монографик таҳлил, статистик гуруҳлаш, иқтисодий 
индекслар, динамика қаторлари, вариация кўрсаткичлари, статистик жадвал 
ва графиклар, анкета, эксперт баҳолаш, эконометрик таҳлил ва прогнозлаш 
каби усуллар қўлланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
саноат корхоналарида янги инновацион лойиҳаларнинг кредит 
ресурсларига бўлган эҳтиёжини банк кредитлари бўйича фоизли 
харажатларнинг 50 фоизгача бўлган қисмини тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 
компенсация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, компенсация 
қилинган фоизлар бўйича чизиқли дастурлаш модели ишлаб чиқилган; 
«саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида» 1-саноат (ишлаб 
чиқариш) ҳисобот шаклининг «истеъмол молларини ишлаб чиқариш» 
2-бобига «таққослама нархларда истеъмол моллари» сатрини, «тайёр 
маҳсулотни юклаб жўнатиш ва қолдиғи» 3-бобига «экспортга юклаб 
жўнатилган тайёр маҳсулотлар қолдиғи»ни хорижий валюталарда устунини, 
«Иқтисодий кўрсаткичлар» 4-бобига «улгуржи, чакана, қиёсий нархларда 
юклаб жўнатилган маҳсулотлар (ҚҚС ва акцизсиз)» сатрини киритиш таклиф 
этилган; 
ҳудудий саноат корхоналари иқтисодий салоҳияти, тўқимачилик, кимё, 
озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика саноатларининг ялпи 
ҳудудий маҳсулотдаги ҳажмини нормал тақсимот ва оптимал қийматлари 
каби омилларнинг аниқлик даражасининг 2026 йилгача бўлган прогноз 
кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
«Қорақалпоқ дон маҳсулотлари» АЖнинг иқтисодий самарадорлигини 
энергия тежайдиган, чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар асосида устувор 



даражада таъминлаш асосланиб, регрессион таҳлилни босқичма-босқич 
амалга оширишнинг юқори адекватликка эга бўлган кўп омилли эконометрик 
модели ишлаб чиқилган. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling