Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойда портфели
- Ўсиш портфели
Асосий функционал муаммо
Функционал сохадаги муаммоларни ечиши билан боглик биринчи навбатда тижорат омади туради. Бу сохаларга илмий изланишлар, техник таъминот, ишлаб чиқариш, маркетинг ва таксимлаш хамда молия киради. 8.3. Hofer/Schendel моделининг кучли ва заиф тарафлари Хофер-Шендел модели биринчи навбатда корпоратив бизнес- портфелини баланслаштиришга мулжалланган, лекин шуни таъкидлаш мумкинки, Хофер ва Шендел бу моделни айрим бир бизнес турлари учун тавсияномаларни ишлаб чикишга мослаштириш харакатини қилишган дейишга асос бор. Аммо бу интилиш харакатини муваффакиятли дейиш жуда кийин. Модел кўп сохали корхоналар тахлили учун кулланиладиган итерактив ёндашув (тепадан-пастга) ривожланиши хисобланади. Биринчи босқич кузланган портфел турини аниклашдан иборат. Кейинги босқич маълум бир бизнес-стратегиясининг шакланиши – алохида бир бизнес тури учун 1 95 стратегия босқичи булиши мумкин. Бундан кейин корпоратив стратегия ва бизнес стратегияси уртасидаги хар қандай тафовутлар икки даражадаги менежерлар тавсияномаси билан йук килинади. Модел корпоратив хамда бизнес даражадаги ракобатчиларни тахлил қилишда ишлатилиши мумкин. Хофер ва Шенделларнинг таъкидлашича, корпоратив даражада бошқа корхоналар нимага интилмокдалар, уларнинг заиф тарафлари, уларни ривожланиш нуктаси нимадан иборатлиги хакида тушунчага эга булиш керак. Бизнес-даражада ракобат стратегиясини танлаб олишда мавжуд бўлган ракобачилар реакциясини тугри бахолашдан иборат. Хофер ва Шендел томонидан корхона бизнес-портфелини баланслаштириш учун моделни куллашда, корпоратив стратегиянинг уч турга ажратишади: 1. Портфелли корпоратив стратегиялар 2. Моддий-техник таъминот стратегиялар 3. Корхонанинг сиёсий стратегиялари Портфелли корпоратив стратегиялар чекланган ресурслар шароитида корхона максадларига эришувчи тамойиллар ва коидаларни ишлаб чикади. Оптимал портфелли корпоратив стратегияларнинг уч тури мавжуд булиб: улар ўсиш портфели, фойда портфели ва баланслашган портфел турларига булинади. Катта кизикиш тугдирувчи сохаларда кучли ва урта ракобатли бизнес турларига GE/McKinsey моделидан олинган «голиб» деган термин ишлатилади. Шундай булсада, урта кизикиш хосил килувчи сохаларда фаолият курсатувчи урта турдаги ракобатли бизнес турларига мос келмайди. Хофер-Шендел моделига мувофик «голиб» деб бозорнинг нисбатан катта улушига эга бўлган кучли бизнес турига тугри келади. Бу-пул массасини ишлаб чиқарувчиси деб юритилади. Фойда портфели асосан кичик ўсиш темпи ва юқори даражадаги фойдага эга бизнес турларида намоён бўлади. Ундан кўплаб катта мустахкам «голиблар» ва оз микдордаги шаккланиб келаётган «голиблар» мавжуд. Ўсиш портфели мутаъдил фойда меъёридаги ва юқори ўсиш темпига эга бўлган бизнес турларида намоён бўлади. Унда етарли микдордаги кўплаб мустахкам «голиблар» мавжуд булиб, улар шундай шаклланаётган «голибларки», улар одатда паст дивиденд тулаш билан фаркланадилар. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling