Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-МАВЗУ. РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

15-МАВЗУ. РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 
15.1. Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда 
модернизация жараёнларининг ўрни 
Миллий хўжаликлар барқарор ривожланишининг муваффақиятли 
стратегияси, энг аввало, рақобатбардош иқтисодий тизимнинг реал 
шароитларини холисона баҳолаш ва уни тушуниб етиш ҳамда бошқариш 
механизмининг янги методологик йўналишларини ишлаб чиқишга 
боғлиқдир. Турли даражада ривожланган иқтисодий тизимлар фаолият 
юритишининг ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таъсир 
кўрсатадиган барча омилларни эътиборга олувчи бозор муҳитининг қатъий 
талаби сифатида рақобатбардошликни тан олишга асосланган тизимли 
методологик ёндашув миллий иқтисодиётни такомиллаштиришнинг тўлиқ 
тизимини ташкил этишга имкон яратади. Жаҳон талабларининг ўзгариб 
турувчи шароитларида бундай йўналишлар иқтисодий тизимларни 
либераллаштириш 
ва 
давлатларнинг 
миллий 
рақобатбардош 
устуворликларидан 
фойдаланиш 
ҳамда 
ўз 
иқтисодиётини 
такомиллаштиришни амалга ошириш муаммоларини биринчи навбатдаги 
вазифалари қаторига киритадилар. 
Республикада иқтисодий модернизация динамикаси ишлаб чиқариш 
муносабатлари ва иқтисодий алоқаларнинг ўзгаришида, жаҳон бозорининг 
таркибий қисми сифатида миллий бозорнинг шаклланишида, Ўзбекистон 
иқтисодиётининг тузилмавий қайта қуришда акс этаётган иқтисодий 
плюрализм томонига жамиятнинг ҳаракатланишини кўрсатмоқда. 
Ўзбекистонда модернизация жараёнининг ўзига хослиги ҳам бир қатор 
хусусиятларни олдинга сурмоқда. Жамиятимизда сўз фақат иқтисодиётнинг 
ра-қобатбардошлигини ошириш томонига ўзгариш ҳақида эмас, балки 
миллий 
иқтисодиётни 
эркинлаштириш 
ва 
унинг 
вазифаларини 
марказлашишдан холис қилиш, яъни иқтисодий хавфсизликни таъминлаб 
бера ола-диган янги давлатчиликни ва самарали иқтисодиётни яратиш 


197 
тўғрисида ҳам бормоқда. 
Глобаллашув жараёнлари билан бирга кузатиладиган иқтисодиётдаги 
таркибий ислоҳотлар бир текис бўлмаган тавсифга эга. Бунда молия ва товар 
бозорлари, меҳнат ва капитал бозорлари тубдан ўзгаради. Бўларнинг барчаси 
эса, ўз навбатида, коммуникация оқимлари тузилмалари ва институтларнинг 
ўзаро муносабатлари бўйича юзага келган хусусиятларини ҳам сезиларли 
тарзда ўзгартириб юборади. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнлари ва унинг 
макроиқтисодий динамикага таъсирини таҳлил қилиш натижасида ўтиш 
даври мобайнида миллий иқтисодиёт ривожланишининг учта асосий босқичи 
аниқланди. 
I босқич. Бозор асосларини яратиш ва иқтисодиётнинг босқичма-босқич 
ўзгариши (1991 йилдан 1996 йил охиригача). Бунда Ўзбекистоннинг Шарқий 
Европа ва МДҲнинг бошқа мамлакатларидан фарқ этувчи ўзига хослиги – 
иқтисодий ислоҳотларнинг тадрижий характери ва ижтимоий-иқтисодий 
барқарорликни сақлаб қолинганлигидадир. Ислохотларнинг дастлабки 
йилларида ҳукуматнинг асосий кучи бозор иқтисодиётининг меъёрий-
ҳуқуқий базаси ва институционал асосларини яратишга сафарбар этилди
давлат бошқарув органларининг вазифалари тубдан ўзгартирилди ва кичиқ 
ҳамда хусусий бизнесни ривожлантириш учун барча шароитлар яратиб 
берилди. 
II босқич. Ташкилий-ҳуқуқий базанинг яратилиши, давлатнинг 
тузилмавий-инвестиция 
сиёсатини 
ўтказишдаги 
иштироки, 
бозор 
ислоҳотларининг босқичма-босқичлиги. Ўзбекистонда бир вақтда учта йирик 
ва мураккаб муаммо ҳал этилди. Бу – иқтисодиётда институционал ва 
тузилмавий қайта қуришлар макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни 
таъминлаш (1996-2000 йиллар). 
III босқич. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни 
либераллаштириш (2001 йилдан ҳозиргача). Бу босқич бошқаларидан, энг 
аввало, валюта бозорини эркинлаштириш ва солиқ жараёнларининг ка-


198 
майтирилиши бўйича ташланган катта қадамлари билан ажралиб туради. 
Бунда товарлар экспорти ва импорти билан шуғулланувчи 
тадбиркорларни қайд қилиш тадбирларининг соддалаштирилиши; Ташқи 
иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида импорт бўйича 
битимларни аввалдан рўйхатдан ўтказиш тадбирининг бекор қилиниши; 
рақобатбардош тайёр истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи, хорижий 
инвестициялар киритилган, қўшимча қиймат солиғидан ташқари бюджетга 
ажратиладиган барча турдаги солиқ ва тўловлардан озод қилинган 
корхоналарнинг ишлаб чиқаришини рағбатлантириш бўйича қўшимча 
тадбирларнинг қабул қилиниши; турли операциялар ва ахборот алмашинуви 
ягона электрон тизимининг яратилиши айниқса муҳим. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling