Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА РАҚОБАТ


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА РАҚОБАТ 
МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ 
АСОСЛАРИ 
14.1. Иқтисодий институтлар миллий иқтисодиётда рақобат 
муҳитини шакллантириш сифатида 
Бозор иқтисодиётининг қарор топиши унинг инфратузилмасини янада 
такомиллаштириш ва ривожлантириш заруратини келтириб чиқаради. 
Институтлар деганда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда индивидлар 
ўзаро таъсирини тартибга соладиган расмий (ҳуқуқий мустаҳкамланган), 
норасмий ва ўз-ўзидан юзага келадиган чегаралар жами тушунилади. Ушбу 
ўзаро таъсирни рўёбга чиқариш учун рақобат муҳитини ривожлантиришнинг 
қатор иқтисодий институтлари мавжуд. Булар: хусусийлаштириш, қайта 
таркибий тузиш, монополиядан чиқариш, кичиқ ва ўрта тадбиркорликни 
ривожлантириш ва ҳоказолар. Улардан фойдаланиш мамлакатнинг тегишли 
бозорларидаги рақобат муҳитини, умуман, иқтисодиёт қай даражада 
ривожланганини белгилайди. 
Ўзбекистонда рақобат муносабатларини шакллантиришнинг қуйидаги 
иқтисодий институтлари қарор топган: 
1. Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш. 
Мулкчилик муносабатлари ва таркибини ўзгартириш муаммоси – ўтиш 
иқтисодиёти хос бўлган ҳар бир мамлакат учун муҳим масаладир. 
Мулкчиликнинг хўжалик тизими сифатидаги ролининг ўзиёқ мазкур 
соҳадаги ўзгаришларнинг ҳам, умуман ўтиш иқтисодиёти доирасидаги 
ислоҳотларнинг ҳам тизимли хусусиятини кўрсатади, 
Бундай тизимли таъриф бўйича мулкий муносабатлар соҳасидаги 
тизимли трансформациянинг асосий босқичларини ҳам янада чуқурроқ 
тушуниш мумкин. 
Биринчи босқич иқтисодий бўлмаган ихтиёрий ҳаракат, яъни техник 
хусусийлаштиришдан ўзга нарса эмас, унинг муваффақияти эса ижтимоий 


190 
келишув (манфаатлар балансини ҳисобга олиш)га боғлиқ. Унинг иқтисодий 
эмаслиги иккита сабаб билан белгиланади. Биринчидан, расмий техник 
хусусийлаштириш бошланмасиданоқ бу жараёнда хусусийлаштириш ҳам 
қонуний ёки ярим қонуний шаклда, ҳам жиноий тарзда ўз-ўзидан тартибсиз 
кечади. Иккинчи босқичда мулкчилик муносабатларининг бирламчи техник 
хусусийлаштиришдан кейинги жадал қайта тақсимланиши ва давлатнинг 
микродаражадаги қайта тақсимланиш жараёнига тартибсиз аралашувининг 
тартибга солиниши юз беради. Хусусийлаштириш тажрибаси шуни 
кўрсатадики, корхояаларнинг йириклашишини ҳамда алоҳида рақобатбардош 
бўлинмаларнинг мустақил тузилма бўлиб ажралишини назарда тутувчи 
монополиядан чиқариш жараёнлари билан олиб борилгандагина у рақобат 
муҳитига самарали таъсир кўрсатиши мумкин. 
Бошқа иқтисодий институт – бу монополлашган соҳалардаги бошқарув 
тизимларини ва корхоналарни таркибий қайта тўзиш (реструктуризация)дир. 
Ўзбекистоннинг аксарият корхоналари таркибий қайта тузилиш керак, аммо, 
фикримизча, реструктуризация – тизимли ўзгаришлар мажмуаси бўлиб, 
уларни амалга ошириш корхонанинг ташкилий тузилмасини тубдан 
ўзгартириш ва унинг бизнеси қийматини оширишни ҳисобга олган ҳолда 
мавжуд активлар ва жалб қилинган пассивларни бошқаришни ўзгартиришга 
йўналтирилган. Ушбу жараёнлар: 
- корхонанинг ҳақиқий мулкдорлари томонидан ташаббус кўрсатилиши 
ва амалга оширилиши; 
- аниқ мақсадга эга бўлиши; 
- корхонанинг алоҳида бўлимларига эмас, бутунлигича тааллуқли 
бўлиши; 
- ҳаммага тушунарли ва бажарилиши мумкин бўлиши керак. 
Таркибий қайта тузиш қуйидағи тузилмаларда ишлаб чиқариш 
дастурини ўзгартиришни ва унга боғлиқ янгиликларни кўзда тутади: 
- ишлаб чиқаришда (ишлаб чиқариш-техник базанинг таркибий 
қисмлари); 


191 
- функционал (ижтимоий меҳнат тақсимоти вазифаларини амалга 
оширишда); 
- ахборот (фойдаланиладиган ахборот тизимларида); 
- ташкилий (иқтисодий-ҳуқуқий шакллар ва корхонада қабул қилинган 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотида); 
- касбий (хизматчиларнинг касб ва малака таркибида); 
- молиявий (активлар ва пассивлар). 
Ўзбекистон шароитида бошқарув ва хўжалик фаолиятини ажратиш 
рақобат муҳитини ривожлантиришнинг муҳим иқтисодий институти 
сифатида намоён бўлади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий 
ислоҳотлар давлат ва минтақавий бошқарув органлари таркибини сезиларли 
оптималлаштиришга имкон берди ва аппарат сони ҳамда унга хизмат кўрса-
тиш харажатларининг қисқаришига олиб келди. Кичиқ бизнесни 
ривожлантириш рақобат муҳитини яратишнинг муҳим институтларидан 
биридир. Кичиқ корхоналар истеъмол бозоридаги талаб ва таклифни 
яхшироқ ҳис қилади, беқарор иқтисодиёт шароитида ўз фаолияти 
стратегиясини 
тезроқ 
мослаштиради, 
рақобатни 
қўллаб 
туришни 
кафолатлайди, салмоқли меҳнат ресурсларини сафарбар қилади, иқтисодий 
ислоҳотлар даврида йирик корхоналар учун ўзига хос буфер ролини ўйнайди 
ва уларни инқироздан асрайди. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling