Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Республикамизда соғлом рақобат муҳитини яратишга оид
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
13.2.
Республикамизда соғлом рақобат муҳитини яратишга оид Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунлари. Халқаро амалиёт ҳамда кенг миқёсда нархларни давлат томонидан тартибга солишнинг самарасизлигини ҳисобга олган ҳолда нархни ташкил этиш соҳасидаги монополияга қарши сиёсатнинг асосий йўналиши бўлиб корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлари нархларини бевосита давлат томонидан тартибга солиш соҳасининг қисқартирилиши ҳисобланади. Нархларнинг умумий назоратидан уларнинг мониторингига ўтиш лозим. Тавсия этилаётган ёндошув молиявий идораларга нархларнинг чегаравий даражаси тўғрисида декларация топширишнинг бекор қилинишини кўзда тутади. Фақат нархларнинг кескин ошириб юборилиши ҳолати аниқланганда таркиб топган нархларнинг иқтисодий асосланганлиги таҳлил қилиниши зарур. Фақат монопол юқори нархлар белгиланган ҳолатларда монополист- корхоналар учун нархнинг мумкин бўлган чегарасини ўрнатиш лозим. Бизнинг фикримизча, таклиф этилаётган механизм ҳозирги босқичда энг самарали ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни халқаро аналоглар асосида тузилган, бироқ, бу 184 қонун амалга оширилаёттан муҳит ривожланган мамлакатлар шароитидан тубдан фарқ |қилиб, унинг бажарилишига таъсир кўрсатади. Қонунчиликнинг самарали бажарилишига халақит берувчи нисбатан муҳим омил бўлиб идорачилик ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳуқуқий шахсларнинг бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, концернлар ва ҳ.к.) учун ассоциациялашган субъектларнинг хўжалик фаолиятига аралашув тақиқланади. Бироқ, амалда ташкил этилган бирлашмалар, одатда илгари амал қилган тармоқ вазирликларининг давомчилари бўлиб, ҳозирги вақтда уларга хом ашё ресурсларини, марказлаштирилган капитал қўйилмаларни тақсимлаш, маҳсулотларни сотиш ва бошқа вазифаларнинг юклатилиши кўпинча рақобат муҳитининг ривожланишини секинлаштириб қолмай, балки уларнинг яратилишига тўсқинлик ҳам қилмоқда. Уларнинг амал қилиши кичиқ бизнеснинг хом ашё ресурсларига, валюта маблағларига бўлган имкониятини чеклаш орқали тўсиқлар қўйиши жиддий салбий ҳолат ҳисобланади. Таркиб топган шароитда амал қилаётган бирлашмаларни таркибий қайта тўзиш монополияларни чеклаш ва рақобатни ривожлантиришнинг зарур шароитларидан бири ҳисобланади. Бундай бирлашмаларнинг вазифаси бўлиб маркетинг хизматлари билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ишланмаларини амалга ошириш, уларнинг амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзбекистонда амал қилаётган монополияга қарши қонунчиликнинг яна бир муаммоси — давлат монополияга қарши органига қонунчиликни бузганлик учун иқтисодий санкция қўллаш ҳуқуқининг берилишидир. Чунки халқаро амалиётда бу каби масалалар суд ажримлари орқали ҳал этилади. Республикада монополияга қарши қонунчиликка амал қилиш масалаларини кўриб чиқишда суд амалиётининг ривожлантирилиши хўжалик субъектларининг масъулиятларини оширади. Ўзбекистонда яратилган рақобат сиёсатини олиб бориш тизими ўз ичига қонунлар ва қонуности ҳужжатларни, уни амалга ошириш ҳамда 185 истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган махсус муассасаларни, шунингдек, мазкур сиёсатни амалга ошириш механизмларни ўз ичига олади. Бироқ, мазкур соҳадаги маълум муваффақиятларга қарамай, рақобат сиёсатини амалга ошириш мақсад ва усуллари уни янада такомиллаштиришни тақозо этади. Бу, энг аввало, глобаллашув миқёслари ва таъсир кучларининг ўсиши билан шартланган бўлиб, бунинг натижасида миллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш учун шароит яратиш тақозо этилади. Айниқса, Ўзбекистонда 2003 йилда жорий операциялар ҳисоби бўйича эркин конвертация киритилган бўлиб, бу ички бозордаги миллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтиради. Бундан ташқари, шуни тан олиш керакки, республикада рақобатни ривожлантириш борасида ўтказилаётган сиёсат етарли даражада таъсирчан эмас. Бозор иқтисодиёти тарихи – бу кўп жиҳатдан монополизмнинг салбий оқибатларига қарши кураш тарихини намоён этади. Назариёт ва амалиёт шуни кўрсатадики, монополизм қуйидаги оқибатларни келтириб чиқаради: - истеъмолчилар монополист фирмаларнинг маҳсулотлари учун рақобатли бозордаги шунга ўхшаш маҳсулотлар нархига нисбатан тўлаши лозим бўлган ўта юқори нархлар; - юқори нархларни ушлаб туриш учун турли тармоқлар ўртасида ресурсларнинг самарасиз тақсимланишига, улардан монополиялаштирилган тармоқларда етарли даражада фойдаланмасликка олиб келувчи товар ва хизматларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқаришни сунъий равишда чеклаш, - ишлаб чиқаришнинг техник жиҳатдан ривожланмай қолиши, маҳсулотнинг паст сифати. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling