Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚОБАТЧИЛИК МУҲИТИНИНГ


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

13-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚОБАТЧИЛИК МУҲИТИНИНГ 
ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУНЧИЛИК 
13.1. Рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва уни сақлашда 
давлатнинг роли 
Ўзбекистон 
товар 
бозорларида 
рақобатни 
ривожлантиришга 
йўналтирилган биринчи меъёрий ҳужжат бўлиб 1992 йил 2 июлда қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш 
тўғрисида»ги қонуни ҳисобланади. 
Иқтисодиёт ва монополияга қарши амалиёт соҳасидаги аҳамиятли 
ўзгаришлар тегишли қонунчилик базасини такомиллаштириш заруриятини 
тақозо этди. Шунга кўра, 1996 йилнинг 27 декабрида янги - «Товар 
бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги 
қонуни кучга киритилди. Қонунда кўзда тутилган тақиқлар ҳам ривожланган 
бозор иқтисодиёти мамлакатлари учун, Ўзбекистон ва бошқа ўтиш даври 
иқтисодиёти мамлакатлари учун хос бўлган монополистлар хатти-ҳаракатига 
қарши ўрнатилган. 
Қуйидаги хатти-ҳаракатлар монополияга қарши қонунчиликка зид 
ҳисобланади: 
- хўжалик юритувчи субъект томонидан бозордаги устунлик 
ҳолатининг суиистеъмол қилиниши; 
- хўжалик субъектларининг рақобатни чеклашга қаратилган битимлари 
(ўзаро келишилган хатти-ҳаракатлари); 
- бошқарув барча даражаларидаги ҳокимият органларининг рақобатни 
чеклашга йўналтирилган хатти-ҳаракатлари; 
- ноҳалол рақобат. 
Монополистик фаолият устидан назорат ўрнатиш учун монополист-
корхоналар Давлат реестри жорий этилди. 1999 йилнинг 1 октябр ҳолатига 
реестрда 716 хўжалик юритувчи субъект 1924 турдаги маҳсулот, иш, хизмат 
бўйича рўйхатга олинди. Мазкур корхоналар фақат алоҳида хўжалик 


182 
юритувчи субъект бозоридаги товарларнинг улуши миқдорий кўрсаткичи 
бўйича монополист корхоналар таркибига киритилган. Бу ўринда бозорнинг 
сифат жиҳатидан таркиби, хусусан, рақобат муҳитини ярата олишга лаёқатли 
бўлган ўрнини босувчи маҳсулотларнинг мавжудлиги ҳисобга олинмайди. 
Бундай ёндошувни тўғри деб ҳисоблаш мумкин эмас. Шунга кўра, қонунда 
товар бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг 
мезонларини янада аниқроқ белгилаб, уларни монополистлар тоифасига 
киритишда ҳам миқдорий, ҳам сифат кўрсаткичларидан фойдаланиш зарур. 
Амалдаги 
қонунчиликка 
мувофиқ 
ҳолда 
товар 
бозоридаги 
монополистларни назорат қилишнинг нисбатан аҳамиятли шаклларидан бири 
бўлиб нархларнинг давлат томонидан тартибга солиниши ҳисобланади. 
Жаҳон амалиётида нархларнинг давлат томонидан тартибга солиниши 
табиий монополиялар учун хосдир. Табиий монополияларнинг мавжудлиги 
шароитида давлат ишлаб чиқариш харажатларини тартибга солиш ёки 
нархнинг энг юқори даражасини белгилаш орқали бозор механизми ҳаракати 
воситасида таъминланувчи самарага сунъий йўл билан эришишга ҳаракат 
қилади. 
Ўзбекистонда ЎзР ВМнинг 1997 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон 
Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва 
рақобат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарорига мувофиқ молиявий идораларга эркин нархларнинг 
юқори чегараси ёки рентабеллик даражаси борасида декларация топшириш 
орқали барча монополист-корхоналарнинг маҳсулот (товар, хизмат)ларига 
бўлган нархларни давлат томонидан тартибга солиш қўлланилмоқда. 
Амалиётнинг кўрсатишича, чегаравий нархлар ва рентабеллик 
меъёрларини қўллаган ҳолда нархни ташкил этишни давлат томонидан 
тартибга солиниши кўпинча ижобий натижа бермайди, чунки у нархларни 
шакллантиришнинг бозор муносабатларини ҳисобга олмаган
ҳолдаги харажат механизмига асосланади. Нархларни декларациялашнинг 
бюрократик таомилининг қўлланиши корхоналарнинг бозордаги нарх бўйича 


183 
маневр қилиш имкониятини пасайтиради. Бунинг устига, монополист-
корхоналар учун нархни ўрнатишда рақобатчиларнинг маҳсулотига таркиб 
топган нархлар ҳисобга олинмайди. 
Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, монопол юқори нархлар доимо қам 
давлатнинг аралашувини тақозо этмайди. Бундай нархлар ҳамда фойда олиш 
имконияти бозорда фаолият кўрсатаётган субъектларнинг ишлаб чиқариш 
ҳажмини оширишга, бошқаларининг эса бозорга кириб келишига рағбат 
яратади. Давлат фақат бозорга кириш учун тўсиқлар пайдо бўлган ҳолдагина 
аралашуви лозим.

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling