Тошкент давлат иқтисодиёт университети
-МАВЗУ. РАҚОБАТНИНГ БОЗОРНИ
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
12-МАВЗУ. РАҚОБАТНИНГ БОЗОРНИ
СЕГМЕНТЛАШ СТРАТЕГИЯСИ 12.1. Рақобатнинг бозор тахмонлари стратегияси, фаолиятни истеъмолчиларнинг алоҳида гуруҳига ихтисослашуви Фирмалар маҳсулотнинг ҳолатини аниклашда унинг яшаш даврини тадкик этишга таянадилар. Маҳсулотнинг яшаш даври товарнинг бозорга кириб келишидан бошлаб, то унинг бозордан чиқиб кетишига қадар бўлган даврда амалга ошириладиган тадбирлардан иборат концепциядир. Биринчи марта товарнинг яшаш даври концепциясини 1965 йили Теодор Левитт томонидан эълон қилинган. Товарнинг яшаш даври тўрт типга ажратилади: маҳсулотнинг катта синфининг яшаш даври, маҳсулот турининг яшаш даври, қўллаш усулларининг яшаш даври, маҳсулот маркасининг яшаш даври. Масалан, биринчисига соат мисол қилиб келтирсак, маҳсулот турига эса қўл ва осма соатларни келтириш мумкин, қўллаш усулларига кўра эса қўнғироқли соатлардан фойдаланишни мисол қилиб келтириш мумкин. Маркетинг мақсадларида яшаш даврининг жами тўртта типи ўрганилади, фирма доирасида иккинча ва учинчи типларига кўпрок эътибор берилади. Товарнинг яшаш даври босқичларини аниқлашнинг асосий мезони маҳсулот сотиш ҳажми ва фойда нормаси динамикасидир. Бозор ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган товарларга истеъмолчилар эҳтиёжларини қондира олиши, бундаги сарф-харажатлар асослилигини аниқлаб берувчи асосий мезон ҳисобланади. Шунинг учун ҳар қандай корхона, тадбиркор ўз фаолиятини белгиланган мезон талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этишга мажбур, бу ерда маркетинг тизимидан самарали фойдаланиш ҳисобига бозорнинг асосий субъекти ҳисобланган истеъмолчининг эҳтиёжлари, талаб-истаклари, дидларини кўплаб омиллар асосида шаклланиши ва қарор топишини ўрганиш жуда муҳим. Чунки, уларнинг қизиқиши, муайян нарсани ёқтириши, ўзлаштириши, шунингдек, бозордаги хатти-ҳаракатида кескин фарқ мавжудлиги туфайли ҳам 174 истеъмолчининг турли даражадаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида ҳар бир товарнинг хилма-хил турларини ишлаб чиқариш зарур бўлади. Айниқса, аҳолининг муайян гуруҳлари томонидан қадрланадиган, юқори даражада нафисликни талаб қиладиган, уларнинг дид ва истакларига жавоб берадиган тўқимачилик маҳсулотлари бозорида аниқ сегментлар учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг савдосини йўлга қўйиш маркетинг тадқиқотларида жуда зарур. Маркетинг тадқиқотларидан фойдаланган ҳолда бозорни сегментларга ажратиб ўрганиш тамойилларига таяниш, шу орқали ўзига жалб қилувчи сегментларни аниқлаш ва шакллантириш, истеъмолчилар эҳтиёжларини қондиришда аниқ белгиланган стратегияларга таянган ҳолда ҳар бир сегмент учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш заруриятини туғдиради. Бозорни сегментларга бўлиб ўрганиш ва шу орқали маркетинг тизими самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган илмий ишлар салмоғи кейинги йилларда ортиб бормоқда. Маркетинг фаолиятининг турли қирраларига маълум даражада АҚШ, Франция, Германия, Англия, Япония каби ривожланган мамлакатлар олим ва амалиётчилари томонидан катта эътибор берилган. Маҳсулот ишлаб чиқариш (ИТТКИ) босқичи товарни барча ҳаётий даврида муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш қанча самарали амалга оширилса, яъни лойиҳалаштирилаётган товар буйича бозор талаби ва харидор эҳтиёжини фирма вакт бўйича тезрок ҳисобга олса, ушбу босқичда харажатлар шунча кам бўлади. Фирма янги товар билан бозорга тезрок чиқади ва зарур фойдани олади. Кириб келиш босқичида сотиш ҳажмининг ғоят кескин ўсиши билан ажралиб туради. Бозор маҳсулотни ҳали қабул қилмаган нархлар нисбатан юқори бўлади. Савдо юқори даромадли гуруҳларга мулжалланади, рақобатчилар умуман оз. Шундай қилиб, бу давр капитал сарфлар даври ҳисобланади, сарфлар кейинчалик фойда келтириши мумкин ёки маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиладиган бўлса, улар тўлиқ харажатлар ҳисобига ўтказилади, яъни ҳисобдан ўчирилади. Ўсиш даврида товар сотиш ҳажми ўсиб боради – истеъмолчилар маҳсулотни қабул қилган 175 ва унга бўлган талаб таъминланган бўлади. Ҳар қандай маҳсулот бу босқичга етиб келмайди: кўплари бозорга кириб келиш давридаёқ касодга учрайди. Бозор сифати юқори рақобатчи маҳсулот билан тўлиб кетади. Download 2.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling