Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

 
 
 
 


10 
1-МАВЗУ. РАҚОБАТ НАЗАРИЯСИ ЭВОЛЮЦИЯСИ 
1.1. 
РАҚОБАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ ВА 
ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
Рақобат – иқтисодий категория сифатида бозор иқтисодиётининг ва 
умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни ривожлантириш 
воситаси, бозор механизмининг асосий таркибий қисмларидан бири 
ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти ўзининг етуклик даражаси ва ривожланиш 
хусусиятларидан қатъи назар, рақобатнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. 
Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан 
рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзгартириб 
боради. 
Рақобат тушунчаси шу қадар серқирраки, уни қандайдир ягона умумий 
таъриф билан қамраб олиш мумкин эмас. «Рақобат» тушунчасини 
аниқлаштиришнинг баъзи бир нуқтаи назарларига 
тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Рақобат тушунчаси турли изоҳли луғат ва 
маълумотномаларда 
турлича 
таърифланади.
Жумладан, «Язык бизнеса» номли луғатда: 
«Рақобат (лотинча concurrere – тўқнашув; инглизча 
competition, rivalry) – бозорда иштирок этаётган корхоналар ўртасидаги ўз 
маҳсулотларини сотишнинг энг қулай имкониятларини таъминлаш, 
харидорларнинг турли-туман эҳтиёжларини қондириш мақсадидаги ўзаро 
таъсир, ўзаро алоқа ва кураш иқтисодий жараёнидир. Рақобат ва монополия 
диалектик бирликни ташкил этиб, доимо бозорда бир-бирларига қарама-
қарши турадилар»
2
, деб ифодаланган. Бундан кўринадики, рақобатни нафақат 
кураш, балки ўзаро таъсир ва алоқа жараёни сифатида ҳам талқин этилган. 
Рақобат кураши ва уни ҳаракатлантирувчи кучлар, монополияга қарши 
бошқарув механизмлари ҳақида дастлабки тўлақонли назарий қоидалар 
фақат XVIII асрнинг ўрталарига келиб пайдо бўлган. Бунда классик сиёсий 
2
Язык бизнеса. Термины. Под ред. В.А.Чжена. Т.: ИПК «Шарк», 1995, с.216. 


11 
иқтисод вақиллари саналган А. Смит ва Д. Рикардонинг хизматлари 
каттадир. Кейинги даврларда Ф. Перру, А. Маршалл, Дж.Кейнс, В. Леонтьев, 
Й. Шумпетер, П. Сраффа, М. Портер, Ф. Котлер ва бошқаларнинг 
меҳнатлари туфайли рақобат назарияси янада ривож топди. Рақобат 
моҳиятига тўхталар эканмиз, уни асосан уч хил ёндашувга бўлиш мумкин. 
Жумладан, хулқ-атвор ёндашуви, структурали ёндашув ва функционал 
ёндашув.
Рақобатнинг хулқ-атвор ёндашувига А.Смитнинг қарашларини киритиш 
мумкин. У рақобатни бозор субъектлари ўртасида товарлар харид қилиш ва 
сотиш борасида қулайроқ шароитлар учун олиб бориладиган, тўғри, ҳалол, тил 
бириктиришларсиз кураш, мусобақа билан боғлаган. У рақобат курашининг 
асосий усули деб нарх ўзгаришларини билган. Бунда у жамоа иродаси (ихтиёри) 
билан бошқарилмайдиган, умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда қатъий 
хулқ-атвор қоидаларига амал қилишини қайд этган. Демак, рақобат – бозор 
қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи айнан ўша «кўринмас қўл»дир.
Ф. Перру рақобатни доимий таҳдидли ҳаракат сифатида тушунтиради. 
Инсон ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ сотиб, арзон харид қилишга интилади. 
Шунинг учун рақобат билан доимий тўқнашишга тўғри келади. 
Структурали ёндашувда асосий эътибор рақобатчиларнинг ўзаро 
курашидан бозор структураси, унда ҳукмронлик қилувчи шарт-шароитлар 
таҳлилига кўчиб ўтади. Масалан, К.Р. Макконнелл ва С.Л. Брюнинг асарларида 
айтиб ўтилишича, рақобат бозорда кўп сонли мустақил харидор ва сотувчилар 
мавжудлиги, харидор ва сотувчилар учун бозорга эркин кириш ва ундан чиқиш 
имкониятидир.
Рақобат моҳиятини аниқлашга учинчи ёндашувни функционал ёндашув 
сифатида тавсифлаш мумкин. У рақобатнинг иқтисодиётда ўйнайдиган ролини 
кўриб чиқади. Хусусан, Й. Шумпетер иқтисодий ривожланиш назарияси 
доирасида рақобатни эсқиликнинг янгилик билан рақиблик кураши сифатида 
таърифлаган. Янгиликлар киритиш бозор томонидан шубҳа билан қабул 
қилинади, бироқ агар новатор уларни амалга оширишнинг уддасидан чиқса, 


12 
рақобат механизми эскирган технологиялардан фойдаланувчи корхоналарни 
бозордан сиқиб чиқаради.
Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд. 
Жумладан, Ш. Шодмонов, У. Ғафуровлар томонидан тайёрланган «Иқтисодиёт 
назарияси» дарслигида рақобатга берилган таърифда асосан икки жиҳат: 1) унинг 
иқтисодий манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги; 2) юқори фойда ва 
нафликка эга бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни:

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling