Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказиладиган
Download 331.06 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqҚишлоқ хўжалиги конф. тўплам (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш йўналишлари Бакаева Мохира Ахроровна - Бухоро давлат университети
- “Иктисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси
306 Озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш йўналишлари Бакаева Мохира Ахроровна - Бухоро давлат университети “Иктисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг тобора чуқурлашиб бораётганлиги ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш муносабати билан хўжалик юритишни бозор талабларига мослаш, ҳар қандай тармоқ ва соҳа учун ўз бошқариш тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. Бу тармоқ ичида амал қилаётган таркибий тузилишни таҳлил қилишни, яъни алоҳида корхона ва янги ташкил этилган бозор тузилмаларининг молиявий-инновацион ва ташкилий-бошқарув фаолиятини, уларнинг иқтисодий барқарорлигини, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ва иқтисодий ҳолатини ҳамда тармоқнинг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганишни талаб қилади. Бошқариш тизими вазифаларининг таркибий ўзгариши, такрор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни кенгайтириш каби хусусиятларни ўзида мужассам этиши керак. Мазкур хусусиятлар тузилмада хўжалик юритиш услубларини бозор муносабатларига мувофиқлаштириш зарурлигини кўзда тутади. Республикамизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бугунги кунда маъмурий-буйруқбозлик тизимидан фарқли ўлароқ бошқаришнинг бозор тамойилларига асосланган тизими вужудга келди, яъни давлат мулки монополиясига асосланган тузилмалар, корхоналардаги бошқариш тизимидан иқтисодий тамойилларга асосланган бошқаришга ўтилди. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт турли тузилмаларини бошқаришнинг энг самарали механизмини яратиш муҳим вазифалардан бири саналади. Маълумки, озиқ-овқат саноати корхоналари самарадорлигини ошириш ўз навбатида бозор ўзгаришларига тез мослашувчан ташкилий-иқтисодий тизимни яратиш ва шу орқали уларнинг иқтисодий-молиявий мустақиллигини таъминлаш ҳамда мазкур корхоналарнинг бошқариш структурасини такомиллаштиришни талаб этади. Юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни қондириш, истеъмол товарларининг оммавий тарзда ишлаб чиқарилиш самарадорлиги ва соҳадаги меҳнат унумдорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ 4821-сонли қарорининг амалиётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш ҳамда экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни мазкур қарорнинг ижросини таъминлашга кенгроқ жалб этиш мақсадида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди. Мазкур ташкилот замонавий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини тўлақонли механизациялаш ҳамда маҳаллий миқёсда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини четга экспорт қилишга кўмаклашади. 307 Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси бугунги кунда 2500 дан ортиқ корхоналарни қамраб олади. Ўзбекистон озиқзовқат саноати уюшмасининг мақсадлари қуйидагилар: - озиқ-овқат саноатини ривожлантириш; - хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлаш; - маҳаллий тадбиркорларнинг хорижий инвесторлар билан шартномалар тузишига кўмаклашиш; - қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш; - мамлакат озиқ-овқат маҳсулотларининг чет давлатларга катта масштабдаги экпортини амалга оширилишини таъминлаш. Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг вазифалари қуйидагилар: - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни илмий жиҳатдан тасдиқланган меъёрлар бўйича етарли миқдорда ва ассортиментда тайёрланишини ҳамда истеъмол товарлари сифатининг аҳоли саломатлиги учун хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлаш; - салбий ҳолатларда зарур бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини яратиш ва сақлаш, ҳудудларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ривожланган саноати, шунингдек, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашнинг энг юқори даражасига эришиб, экспорт салоҳиятини ошириш. Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида иқтисодий ислоҳотлар сифатини ошириш масалалари «Ўзбекистон – жаҳон иқтисодиёти» йўналишида интеграцион алоқаларни ўрнатиш билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодий ислоҳотларни амалиётга тадбиқ этишда бир қатор трансформацион турдаги тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, собиқ давлат корхоналарини йирик масштабли хусусийлаштириш якунланди, банк тизимини эркинлаштириш ўтказилди, солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар бормоқда, тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратилди. Озиқ-овқат саноатида глобаллаштириш жараёнлари ҳолати таҳлили шу кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатининг жаҳон бозорлари билан ўзаро алоқалари самарадорлигини оширишнинг йирик резервлари мавжуд. Мана шундай муҳим резервлардан бири озиқ-овқат саноатида иқтисодий ислоҳотларни бошқаришда ва иқтисодий самарадорликни таъминлашда стратегик менежмент методологиясини қўллаш ҳисобланади. Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналарида стратегик менежментни қўллаш қуйидаги ривожланишлар рўй беришини таъминлайди: - озиқ-овқат саноати корхоналарининг ўзаро таъсири ва минтақада ҳамда чет элларда озиқ-овқат саноатининг ташқи ҳамкорлар билан ўзаро алоқаси жараёнлари ривожланиши; - озиқ-овқат саноати моддий-техника базасининг ривожланиши; - тармоқдаги инсон ресурслари илмий-таълим даражаси ва тадқиқотлар илмий-техник даражаси, янги маҳсулотлар даражаси ривожланиши; - тармоқдаги ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар ривожланиши; 308 - корхоналар ва тармоқни бошқариш тизимининг ривожланиши (қарор қабул қилиш ва уларни бажарилишини таъминлаш) услубларини ўзгартириш, тармоқ таркиби ва илмий-техникавий даражасини ўзгартириш ва бошқалар. Озиқ-овқат саноатига стратегик менежментни қўллаш мазкур тармоқ корхоналарининг келажакда самарали фаолият олиб боришини таъминлайди. Download 331.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling